Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги келгуси ҳамкорлик истиқболлари юзасидан қатор таклифларни илгари сурди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган саммитда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон Республикаси Президенти…