ТАШҚИ РEКЛАМА ВОСИТАЛАРИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА МОСЛАШТИРИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳи ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларининг Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги ҳамда «Реклама тўғрисида»ги қонунларига мослиги юзасидан мониторингларини  ўтказиб келмоқда. Қўмитанинг Сирдарё ва Жиззах вилояти  ҳудудий бошқармалари томонидан  Гулистон ва Жиззах шаҳарларидаги марказий ҳамда ички кўчаларидаги ноқонуний ўрнатилган ташқи…

Рақамлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 декабрь куни тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Замон талабидан келиб чиқиб, мамлакатимизда телекоммуникация инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўзида таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш доирасида…

Президент рақамли технологиялар соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюрди. Рақамли бошқарув марказида “Ўзбекистон–2030” стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди. Маълумки, бу стратегияда мамлакатимизни минтақавий “IT-НUB”га айлантириш мақсади белгиланган. Бу давлат бошқаруви ва соҳаларни рақамлаштириш, алоқа инфратузилмасини яхшилаш, IT таълимни ривожлантириш каби кўп омилларни талаб этади. Охирги йилларда ушбу йўналишларда катта ўзгаришлар бўлди.…

Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний учрашув ўтказдилар. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Амир ҳамда дўст Қатар халқини миллий байрами – Мустақиллик куни билан самимий қутлади. Қатар Амири, ўз навбатида, Коррупция қарши курашиш бўйича халқаро мукофотни топшириш маросими Тошкент шаҳрида юксак савияда ташкил этилгани ҳамда кўрсатилаётган илиқ…

Ўзбекистон Президенти коррупцияга қарши курашиш соҳасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этди. Тадбирда мукофот асосчиси – Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари, 40 дан зиёд мамлакат делегациялари, шу жумладан ушбу халқаро мукофот совриндорлари қатнашди. Давлатимиз раҳбари…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи

Ҳурматли Амир Аъло Ҳазратлари! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бугун азим Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида сизларни кўриб турганимдан беҳад хурсандман. Янги Ўзбекистон заминига хуш келибсиз, азиз меҳмонлар! Авваламбор, ушбу тантанали тадбирни юртимизда ўтказиш бўйича таклифлари ва яқиндан кўрсатган кўмаклари учун мазкур нуфузли мукофот асосчиси, қадрли биродарим…

Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монумент очилди

19 декабрь куни “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этди. Тадбирда БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Александр Зуев ва хорижий мамлакатларнинг расмий шахслари ҳам қатнашди. Кафти…

Қатар Амири Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Президентимиз кутиб олди. Бугун Ўзбекистон ва Қатар етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этадилар.

ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ АМАЛИЁТЛАРИГА, ТИЛ БИРИКТИРИШЛАР ВА КАРТЕЛ КЕЛИШУВЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ

2023 йилнинг 11 ойи давомида Қўмитага инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича 300 га яқин мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган ”Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга…

ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН! 2023 йил 19 декабрь куни соат 10:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар”. Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради. Брифинг «UzReport TV» ва «O‘zbekiston 24» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали…