Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди. «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди. Стратегияни юртимизда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган 2024 йилда амалга оширишнинг…

Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий ривожлантириш ва иш ўринларини кўпайтириш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Давлатимиз томонидан Қорақалпоғистон иқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Сўнгги етти йилда ҳудудда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди. Авваллари 15 та тумандан 12 таси дотацияда бўлган Қорақалпоғистон бугунги кунга келиб, ўз…

Савдо ва хизмат кўрсатиш, маданият соҳаларидаги лойиҳалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 январь куни савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда ўтган йили 18 декабрда бўлган видеоселектор йиғилишида топшириқлар берилган эди. Хусусан, мамлакатимизда туризм салоҳияти катта экани, уни самарали ишга солиб, туризм масканлари ва меҳмон ўринларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланганди. Тақдимотда шунга мувофиқ тайёрланган лойиҳалар…

Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимиз прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун…

Бандлик ва тадбиркорлик соҳаларидаги таклифлар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 январь куни аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Расмий статистикага кўра, юртимизда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади. Шуларни инобатга олиб, сифатли ва юқори даромадли иш ўринлари ҳисобига…

Прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига

Ҳурматли прокуратура ходимлари! Муҳтарам фахрийлар! Аввало, сиз, азиз қонун посбонларини 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Барчамиз яхши тушунамизки, бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган барча ислоҳотларимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Қонун ҳукмрон бўлган жамиятда албатта адолат, сиёсий-ижтимоий барқарорлик, иқтисодий ўсиш…

Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сонли қарори билан  Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси тасдиқланди. Методикага кўра қуйидагилар инсофсиз рақобат белгилари ҳисобланади: аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш; рақобатчи хўжалик юритувчи…

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ РАҚОБАТГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сонли қарори билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мазкур низомга асосан “ex-ante” ва “ex-post” усулларида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳасининг рақобатга таъсири баҳоланиши, шунингдек рақобат учун салбий деб баҳоланадиган ҳолатлар аниқ белгиланди.            Вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларнинг қарорларини…

Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 январь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда 472 минг гектар ер томчилатиб ва 48 минг гектари ёмғирлатиб суғоришга ўтказилди, 97 минг гектарда бошқа сув тежовчи технологиялар жорий қилинди.…