Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори доктор Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилди. Учрашувда мамлакатимизнинг ЖСТга қўшилиши борасида кўрилаётган амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Қисқа муддат ичида Ишчи гуруҳнинг иккита йиғилиши ўтказилгани, аъзо мамлакатлар билан фаол музокаралар олиб борилаётгани, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш шартлари муҳокама қилина бошлангани ва миллий қонунчиликни ташкилотнинг…