“Ўзбекистон 2030” стратегиясининг устувор йўналишларини амалга ошириш доирасидаги ишларнинг бориши кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. «Ўзбекистон 2030» стратегиясининг бориши ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг ижроси кўриб чиқилди. Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича музокаралар жараёни доирасидаги ишларни фаоллаштириш, жумладан, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ташкилот талабларига уйғунлаштириш масалалари…

Тошкент вилояти туман ва шаҳарларидаги “ўсиш нуқталари” таҳлил қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Тошкент вилоятида 15 та туман ва 7 та шаҳар бор. Ҳудуд қулай географик маконда, воҳа ва водий вилоятларини пойтахтимиз билан боғлайдиган муҳим транспорт йўлагида жойлашган. Лекин вилоятнинг иқтисодий ривожи мавжуд салоҳиятга умуман мос эмас. На савдо,…

МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ

Хабарингиз бор, “15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадаси ўтказилмоқда. Мазкур танловнинг И-босқич тест саволлари бугун, 2024 йил 6 март куни соат 15:00 дан 16:00 га қадар https://olimpiada.edu.uz/ электрон платформасида ўтказилишини эслатиб ўтамиз. Танловнинг ИИ-босқич (онлайн савол-жавоб) жараёнлари 2024…

Рақобат қўмитаси ходими Дубровская Валентина Константиновна “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлди. Жорий йилда ҳам мазкур кўкрак нишони билан тақдирлаш учун Республика комиссиясига 900 га яқин ҳужжатлар келиб тушди. Комиссия аъзолари томонидан мазкур кўкрак нишони билан турли соҳаларда етакчи, матонатли, фидойи ва эътироф номига муносиб…

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она…

Президент йирик савдо марказини бориб кўрди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказини кўздан кечирди. Мажмуа кўп функцияли бўлиб, замонавий тижорат ва хизмат турларини қамраб олган. 5 қаватда савдо дўконлари, ресторан ва кафелар, кўнгилочар ўйинлар ва спорт майдонлари жойлашган. Ер остида 2 қаватли автотураргоҳ бор. Марказда дунёнинг энг олди брендлари шохобчаларини очган. Улар орасида биринчи марта Ўзбекистон бозорига кириб…

Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмасини тартибга келтириш режалари кўриб чиқилди

Автотранспорт воситларини рўйхатга олиш ва диагностика марказига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳридаги гавжум чорраҳалар ва кўчаларни тартибга солиш, бу орқали тирбандликларни бартараф этишга оид лойиҳа тақдимот қилинди. Лойиҳа ўз олдига учта асосий вазифа қўйган – пиёдалар хавфсизлиги ва қулайлиги, жамоат транспортига устуворлик, ўтказиш қобилиятини ошириш ва йўл транспорт ҳодисалари сонини камайтириш. Мазкур лойиҳа…

Автотранспорт воситаларини диагностика қилиш бўйича замонавий марказ ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди. Сўнгги вақтларда экологик муаммолар, айниқса ҳаво тозалиги кенг жамоатчиликни ташвишга солмоқда. Экологик хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар ва йўллардаги тирбандликлар бунинг асосий сабабларидан биридир. Шу боис давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан экологик вазиятни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, автотранспорт…

Оксана Чусовитина издошлари учун замонавий мактаб

Спорт гимнастикаси бўйича уч карра жаҳон чемпиони, жаҳон кубоги соҳиби Оксана Чусовитина – мамлакатимиз фахри. У саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Юртимизда шундай спортчининг бўлиши болалар учун намуна, далда. Президентимизнинг 2022 йил 14 мартдаги Оксана Чусовитина ихтисослаштирилган гимнастика спорт мактабини ташкил этиш тўғрисидаги қарори спортсевар ёшларга катта шароит яратди. Давлатимиз раҳбари 5 март…

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди

Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди. Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон спортининг байроқдори ҳисобланади. У кейинги йилларда профессионал боксда ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Юртимизда бундай чемпионлар фаолиятини тарғиб қилиш, уларнинг намунасида ёш спортчиларни…