Рақобат қўмитаси ходимлари учун электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди

Тошкентда German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти томонидан Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун “Электрон тижорат ва онлайн савдонинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг фаолияти ва истеъмолчилар билан муносабатларидаги фарқлар, замонавий тенденциялар шунингдек, ушбу соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш йўллари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди. Мазкур семинарни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат…

ҚЎМИТА ТАКЛИФЛАРИ АСОСИДА КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИДАГИ ЛОКАЛ ҚОЗОНХОНАЛАРГА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ УЧУН ТАБИИЙ ГАЗ ТАРИФЛАРИ КАМАЙТИРИЛИШИГА ЭРИШИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 май кунидан табиий газ учун базавий меъёр ва тарифлар белгиланган эди. Шунингдек, 2024 йил 31 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-бандига асосан, маиший истеъмолчини газ билан таъминлаш учун…

МДҲнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 57-мажлиси муваффақиятли якунланди.

МДҲ давлатлари делегациялари монополияга қарши қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича ҳисоботни тасдиқладилар, “юмшоқ ҳуқуқ” воситаларини қўллаш масалаларини муҳокама қилиб, рақамли бозорларни тартибга солишнинг янги йўналишларини белгиладилар. Йиғилиш якунида МДҲ давлатлари делегациялари томонидан Кенгашнинг янги раиси сайланди. Бу лавозимга Беларус Республикаси Монополияга қарши тартибга солиш ва савдо вазири Алексей Богданов тасдиқланди. Шунингдек, навбатдаги, 58-йиғилишни Россия Федерациясида…

Монополияга қарши сиёсат бўйича Давлатлараро кенгашнинг 57-йиғилиши доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Беларус Республикаси Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва савдо вазири Алексей Богданов билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Учрашувда ҳар икки томон мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларнинг узоқ тарихини қайд этиб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар. Жаноб Богданов самимий қабул ва умумий масалаларни муҳокама қилишга берилган имконияти учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Беларус Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва савдо вазирлиги фаолиятининг асосий жиҳатлари ҳақида гапириб, барқарор иқтисодий ривожланиш учун монополияга қарши ҳуқуқнинг аҳамиятини таъкидлади.…

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Монополияга қарши курашишни тартибга солиш хизмати раҳбари Женали Орозбоев билан икки томонлама учрашувда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Халилилло Турахужаев меҳмонни самимий қабул қилди.

Жаноб Орозбоев делегация илиқ кутиб олингани учун миннатдорлик билдирди ва Қирғизистон Монополияга қарши курашишни тартибга солиш хизматининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди. У ўзаро тарихий алоқалар ва икки халқнинг кўп асрлик урф-одатларига асосланган муносабатларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш федерал хизматининг раҳбари Максим Шаскольский билан бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Федерал хизматининг фаолиятига юқори баҳо бериб ўтиб хизмат эришган ютуқлари кенг кўламли эканини таъкидлади.

Жаноб Шаскольский Федерал хизмат ва Қўмита ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорликни алоҳида қайд этиб, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши сиёсат бўйича Қўмита ходимларининг малакасини оширишда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.

Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 57-йиғилиши доирасида мукофотлаш маросими ўтказилди.

Тадбир давомида МДҲ давлатларининг монополияга қарши органлари ва Кенгаш мукофотлари топширилди. Мукофотлар рақобат сиёсатини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва антимонопол масалаларни самарали ҳал этишдаги эришилган ютуқлар эътирофи бўлди.

МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 57-йиғилиши доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фарруx Карабаев тақдимот нутқи билан чиқиш қилди.

Ўз нутқида Карабаев Қўмита фаолияти ҳақида қисқача маълумот бериб, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотларга эътибор қаратди. У Ўзбекистоннинг чуқур рақамли трансформация жараёнидан ўтаётгани ва рақамли платформаларни тартибга солувчи янги қоидалар жорий этилганини таъкидлади. Нутқ давомида рақобат қонунчилигини бузганлик учун жарималар миқдорини ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёни ҳақида маълумот берилди. Ҳамда, Қўмита…

Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 57-йиғилиши доирасида Тожикистон, Беларус, Қирғизистон ва Россия давлатларининг делегациялари ўз чиқишларини тақдим этдилар.

Делегация вакиллари рақобат сиёсатини ривожлантириш бўйича мамлакатларда амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида сўз юритишди ва монополияга қарши бошқарувдаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Замонавий рақамли иқтисодиёт шароитида янги ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Нутқларда МДҲ давлатларининг рақобатни ҳимоя қилиш ва адолатли бозор муҳитини яратиш йўлида биргаликда амалга оширилаётган ҳаракатлари минтақада иқтисодий барқарорлик ва…