Президентлар Хоразмга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизга келди. Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди. Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Хивада учрашув ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Қадимий Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт…

Янги Тошкент қурилиши маърифат масканларидан бошланади

Бундан бир йил аввал, 18 март куни Янги Тошкент шаҳрининг қурилишига тамал тоши қўйилган эди. Бунёдкорлик ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш ва дирекция тузилиб, лойиҳалаштириш олиб борилди. 2024 йил 3 апрель куни, муқаддас Рамазон ойида бу ерда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, бу тарихий воқеа эканини таъкидлади. – Бугун “Янги…

Гулбозор маҳалласида туризм кўчаси очилди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Гулбозор маҳалласида бўлди. Ҳар бир маҳалланинг ўзига хос анъаналари ва имкониятлари бор. Улар “ўсиш нуқтаси”га айлантирилиб, иш ўринлари очиш ва аҳоли даромадларини ошириш манбаи сифатида ривожлантирилмоқда. Гулбозор Тошкентнинг тарихий қисмида, Чорсу бозори ёнида жойлашган. Бу ерга йилнинг барча мавсумида хорижий туристлар кўп келади. Шу боис ҳудуд…

Санъат маънавий бой авлодни тарбиялашга хизмат қилади

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабини кўздан кечирди. Мактаб ўтган йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан бунёд этилган. 250 ўқувчига мўлжалланган. Жорий ўқув йилида 1-синфга 145 нафар ўғил-қиз қабул қилинган. Бу ерда ёшлар 12 йўналиш бўйича мактабдан ташқари таълим олади. Ўқувчилар ижодий имтиҳонлар асосида саралаб олинади. Элликка яқин ўқув ва компьютер хоналари, тадбирлар залида…

Мактаб имкониятлари икки баробар кенгайди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланган. Бу борадаги муҳим масалалардан бири – ўқувчи ўринларини кўпайтириш. Давлатимиз раҳбари янги муассасалар барпо этиш билан бирга, мавжуд мактабларнинг ўзига қўшимча қават ёки ёнидан бино қуриш мақсадга мувофиқлигини айтган эди. Мазкур 5-мактаб илгари…

Ш.Б. Умурзаковни Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 15-банди ва 124-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг қарорига мувофиқ, Шавкат Буранович Умурзаков Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри сессиясида ташкилий масала кўрилиб, келгуси вазифалар белгиланди

3 апрель куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида пойтахт жамоатчилиги билан кўришиб турганидан мамнунлигини таъкидлаб, бугунги кундаги долзарб масалаларга тўхталди. Дунёдаги, жумладан, ҳамкор давлатлардаги вазиятнинг иқтисодиётимизга, аҳоли даромадларига салбий таъсирини камайтириш энг муҳим вазифалардан экани таъкидланди. – Ҳар…

Йўл қурилиши бўйича режалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда халқаро ва маҳаллий йўллар тармоғини ривожлантириш, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жумладан, Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 86 та туманда, 770 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган…

Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди. Бутун дунёда ишчи кучи кўчиб юриши табиий жараён. Мамлакатимизда бундай фуқароларни чет элга тартибли ва хавфсиз жўнатиш бўйича муайян ишлар қилинмоқда. Охирги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг киши ривожланган давлатларга юборилган. Лекин айрим одамлар малака талаб қилмайдиган…