Мўғулистон Президенти тантанали кутиб олинди

24 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб,…

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ёшлар куни муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Қўмита турнири ўтказилди. Ушбу Турнир аввалгиларидан фарқли ўлароқ, табиат қўйнида – Бўстонлиқ туманида жойлашган “Олмос” дам олиш масканида ўтказилди. Унда Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотларида фаолият юритувчи 60 га яқин ходимлар…

Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасига келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Олий мартабали меҳмон ташрифининг дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади. Хусусан, кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни…

Муҳандислик соҳаларида илм ва таълимни ривожлантириш бўйича мулоқот бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Дунёда рақобат кучайган бугунги замонда мамлакатимиз ички ресурсларга таяниб, индустриал ривожланиш йўлидан бормоқда. Йилига 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилиб, 150 минг атрофида иш ўрни яратилаяпти. Жорий йилда давлат инвестиция дастурлари асосида…

Муҳандислик касблари таълими бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Inno” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида бўлди. Ушбу технопарк уч йил олдин бунёд этилган. Бу ерда саноат соҳаларини ривожлантириш учун инновацион ғоя ва ихтиролар ишлаб чиқилади. Ёшларни замонавий касбларга ўргатиш мақсадида олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳар йили 15 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар иштирокида семинар, амалий…

ТОВАР ЁКИ МОЛИЯ БОЗОРЛАРИДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ УСТУН МАВҚЕИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ

2024 йилнинг биринчи беш ойи давомида, Рақобaт қўмитаси томонидан товар ёки молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеини эътироф этиш бўйича кенг қамровли таҳлиллар ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, 6 та корхона турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб эътироф этилди. Хусусан, “Temiryo‘lekspress” ва “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi”  АЖлар (шахслар гуруҳи сифатида) темир йўллар орқали йўловчи ташиш хизматида;…

Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш кўп миллатли Ўзбекистондаги янгиланишларнинг асосий устувор йўналишидир. Шундай ажралмас ҳуқуқлардан бири – дин эркинлигидир. Мамлакатимизда эътиқод қилувчилар ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон сиёсати нафақат халқимиз орасида, балки…

Туман ва шаҳарларнинг мастер режалари юзасидан ахборот берилди

Давлатимиз раҳбари туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда жорий йил 16 январда бўлиб ўтган иқтисодиётдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Мутасаддилар шу борада қилинган дастлабки ишлар, мастер режалардан кутилаётган натижалар тўғрисида ахборот берди. Ўтган вақтда 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилган.…

Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши ва ўрганиши кўп жиҳатдан мураббийларнинг билим ва маҳоратига боғлиқ. Шу боис педагогларнинг малакасини оширишга зарур шароит яратилиб, баҳолаш тизими такомиллаштириб борилмоқда. Мутасаддилар аввало шу ҳақда ахборот берди. Қайд этилганидек, аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб…

Заргарлик тармоғини янада ривожлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга заргарлик саноатини янада ривожлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тайёр маҳсулотлар экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимот қилинди. Юртимизда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият бор. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик экспорт бўлаётгани қайд…