Ўзбекистон Президенти Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди
Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди. Ушбу компания замонавий инновацион автомобиллар ва янги авлод аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш соҳасида глобал пешқадамдир. Ташриф чоғида компания ютуқларига бағишланган кўргазма, автомобиллар ва бошқа турдаги техникаларнинг ишлаб чиқарилаётган ва истиқболли моделлари, компаниянинг…