Музокаралар натижалари муҳим битимлар билан мустаҳкамланди
Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар. Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат имзоланди. Жумладан: – Илмий алмашинув ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;…