РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН БИР НЕЧА ТЕЛЕКАНАЛЛАРГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Хабарингиз бор, Рақобат қўмитаси телеканалларни рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириш ва қайта кўриб чиқиш бўйича ОГОҲЛАНТИРГАН (https://t.me/RaqobatGovUz/9075) эди. Бироқ, ижтимоий тармоқларда бир қатор телеканаллар томонидан тақдим этилаётган рекламалар ҳажми кўплиги, реклама роликлари эфири узоқ вақт давом этиши юзасидан қолдирилган мурожаатлар кескин муҳокамаларга ва кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу борада…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТУРИЗМ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАМОҚДА

Рақобат қўмитасига Ўзбекистонда фаолият юритаётган туристик фирмалари хизматига бир қанча эътирозлар билдирган истеъмолчилардан мурожаатлар келиб тушган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли “Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мониторинг ишлари ўтказилди. Мониторинг ўтказиш…

ФУҚАРОДАН САВОЛ: Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?

ЖАВОБ: Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа жисмоний шахслар рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда: ваколатли давлат органининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмасини белгиланган муддатда бажариши ёки тақдимномасини кўриб чиқиши; етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши; асоссиз равишда олинган даромадни қайтариши;…

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли…

БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР РЕКЛАМАРИДАГИ СОҒЛИҚҚА ХАВФ СОЛУВЧИ, ЧАЛҒИТУВЧИ МАЪЛУМОТЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали биологик фаол қўшимчалар (БФҚ), озиқ-овқат қўшимчалари ва турли оздирувчи ёки семиртирувчи препаратларнинг реклама материаллари ортиб бормоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги реклама материалларининг қонун хужжатларига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 2205 та…

«Ўзгарувчан глобал иқтисодиётда мувофиқлик ва шаффофликни бошқариш” мавзусидаги давра суҳбати

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Ўзбекистонда Европа иқтисодиёт куни муносабати билан EUROUZ ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзгарувчан глобал иқтисодиётда мувофиқлик ва шаффофликни бошқариш” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Мазкур давра суҳбатида, халқаро нуфузли ташкилотларнинг вакиллари ва бошқа халқаро экспертлар иштирок этиб, ўзларининг иқтисодиётда мувофиқлик…

РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Жорий йил 6 ноябрь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг фаолияти ўрганилди. Шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳамда Ўзэнергоинспекция билан биргаликда суюлтирилган газ савдолари бўйича биржа иштирокчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказилди. Унда суюлтирилган газ маҳсулотининг биржа савдоларига қўйилиши ҳамда реализацияси шунингдек, харидорларга етказиб…

РАҚОБАТНИ БУЗАДИГАН ИМТИЁЗЛАР БЕКОР ҚИЛИНМОҚДА

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан рақобатни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар сифатли товар ва хизматларни таъминлайдиган бозор иқтисодиётини шакллантиришга йўналтирилган. Бу ҳақда халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ўтказилган тадбирларнинг бирида Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев батафсил тўхталиб ўтди. Батафсил Биржа газетасида (№84 29.10.2024)

Фуқарони олдиндан хабардор қилмасдан воситачилик ҳақи ундиришга йўл қўйилмайди.

Расмий муносабат Фуқарони олдиндан хабардор қилмасдан воситачилик ҳақи ундиришга йўл қўйилмайди. Ижтимоий тармоқда “БСК (ЖЭК) учун тўлов қилишда барча иловалар комиссия сўраяпти…”  мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-88-сонли қарорига мувофиқ, воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов суммасидан чегириб…