Ёшлар боғига илк кўчатлар экилди

Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди. Маълумки, Президент ташаббуси билан 2021 йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жумладан, экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Тошкентнинг “яшил белбоғи” ташкил этилмоқда. Ёшлар боғи шу ҳалқанинг муҳим бўғини бўлади. Давлатимиз раҳбарига боғ лойиҳаси ҳақида ахборот берилди. Унинг майдони 75 гектардан зиёд бўлиб, ҳудуди…

Президент Қуюв-механика заводининг салоҳияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни Тошкент шаҳридаги Қуюв-механика заводига ташриф буюрди. Қирқ гектардан зиёд гектар майдонли бу завод бир пайтлар тўлиқ ишламай, паст рентабелли бўлиб қолган эди. Шу боис “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфига ўтказилиб, 2013 йилда модернизация қилинди. Сўнгги йилларда маҳаллийлаштириш жадал кенгайиб, унинг иқтисодий самарадорлиги янада ошди. Бугун мажмуа йилига 1 минг…

Қишлоқ хўжалигида экспортни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 март куни қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида инвестициялар жалб қилиш ҳамда экспортни кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ўтган йили юртимизда 23 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилиб, озиқ-овқат саноатида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Ҳисоб-китобларга кўра, бунча маҳсулотда 5 миллиард долларлик экспорт қилиш мумкин эди. Лекин вазирлар ва…

Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлиб, соҳадаги режалар тақдимоти билан танишди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги бу агентлик ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Шунга мувофиқ, тупроқ, ўғитлар ва  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибини таҳлил қилади, зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишига қарши курашиб, фитосанитар тоза маҳсулотлар…

Ўзбекистон Президенти Россия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни ушбу мамлакат президентлигига сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади. Давлатимиз раҳбари сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари россияликлар амалдаги Президентга юксак ишонч билдираётгани, амалга оширилаётган сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини…

Спорт турларини оммалаштириш режалари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев юртимизда оғир атлетикани ҳамда маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказишда спорт катта ўрин эгаллайди. “Беш ташаббус” олимпиадаси, республика чемпионатлари доирасида у кенг кўлам касб этмоқда. Шу билан бирга, олимпия спорт турларини ривожлантириб, маҳоратли спортчиларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан,…

Ўзбекистон Президенти кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини тубдан кенгайтириш зарурлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари Бош вазир Олжас Бектановни яқинда ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий қутлади ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади. Ўз навбатида, Қозоғистон Ҳукумати раҳбари Ўзбекистон Президентига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини…

Томорқа ва уй хўжалиги – аҳоли даромадини оширишда катта манба

Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликларидаги омилкорлик билан танишди. Мамлакатимизда долзарб масалалардан бири – бандлик. Иқтисодий ислоҳотлар ёки ҳудудий дастурлар бўлсин, барчасининг замирида иш ўринлари очиш, аҳоли ҳаётини яхшилаш мақсади мужассам. Буларнинг натижасида сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилди. Қарийб 2 миллион одам камбағалликдан…

Президент: Бу йил иқтисодиётимизда ҳаётий уйғониш ва юксалиш йили бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 14 март куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюрди. Бу ерда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар раҳбарлари, 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, банклар ва маҳаллалар вакиллари қатнашди. Давлатимиз раҳбари одамлар яхши яшашга…

Рамазон фазилати ва тинчлик қадри ҳақида самимий мулоқот бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига йўл олди. Сафар асносида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан самимий суҳбатлашди. Мулоқотда диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз борди. Маълумки, 11 март куни бутун ислом уммати қатори  юртимиз мусулмонлари ҳам бу қутлуғ ойни…