Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз. Халқимиз ҳаётида эзгулик,…

Хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

Бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган, эзгулик, саховат, инсонпарварлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб қадриятларни ўзида мужассам этган, жамиятда ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи  Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий…

Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди. Шу билан Президентимизнинг…

Ўзбекистон Президенти «БМТ Туризм» бош котиби билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан юртимизда бўлиб турган “БМТ Туризм” (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон билан БМТнинг мазкур ихтисослашган институти ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Самарқандда 2023 йил октябрь ойида бўлиб ўтган ташкилотнинг 25-сессиясида эришилган келишувларни ва…

Ўзбекистон-Корея саммити якунланди

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи якунланди. Уч кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, улар якунида етакчилар Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Давлат раҳбарлари Кореянинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари…

Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси кореялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль мамлакатимизга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди. Кўҳна шаҳарда давлат раҳбарлари рафиқалари билан бирга мамлакатимизнинг “ташриф қоғози”, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг гўзал ифодаси – дунёга машҳур Регистон майдонига ташриф буюрдилар. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасаларининг маҳобати, ўзи хос архитектураси…

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этдилар. Корея томонидан тадбирда SK Group, Lotte Corporation, KOGAS, POSCO, Samsung, LG, Hyundai, KIA, Doosan, BoMI, Эксимбанк, EDCF жамғармаси, Корея тараққиёт банки каби 80 дан ортиқ етакчи компания ва банк-молия институтлари раҳбарлари қатнашди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Корея Республикаси Ўзбекистоннинг анъанавий ва йирик савдо,…

Президентлар пойтахтимиздаги Технопарк фаолияти билан танишдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар. Олий мартабали меҳмонга Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, жумладан, Жанубий Кореянинг «Samsung Electronics» компанияси технологияси асосида тайёрланаётган техника намуналари намойиш этилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион доллар…

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентлари биргаликда дарахт экдилар

Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар. Маросим халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланаётгани, икки мамлакат етакчиларининг Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга…

Ўзбекистон ва Корея Президентлари самарали музокаралар якунларини юқори баҳоладилар

Кўксарой қароргоҳида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Етакчилар очиқ ва дўстона муҳитда, конструктив ва ишончли мулоқот руҳида ўтган учрашувлар натижаларини юқори баҳоладилар. Давлатимиз раҳбари Кореяни жаҳонда жадал тараққий этиб бораётган мамлакатлардан бири, Ўзбекистоннинг вақт синовларидан…