Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича малака ошириш ўқув семинари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 22-23 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида “Товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар ҳомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги…

Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида жами 39 302 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан

21 562 та электрон 14 986 оғзаки 2 757 та ёзма мурожаатларни ташкил этди. Қўмитага келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми “Рақобат тўғрисида”ги қонунчилик (рақобатни чекловчи харакатлар, монополист корхоналар билан боғлиқ), савдо, маиший ва қурилиш хизмати кўрсатиш, алоқа ва транспорт хизмати, коммунал соҳа ва бошқа масалаларига тўғри келмоқда.…

“KHANTEX-GROUP” МЧЖга НИСБАТАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг натижасида, “KHANTEX-GROUP” МЧЖ томонидан 2023-2024 йилларда 8 000 тонна ҳамда 2024 йил март ва апрель ойларида 8 000 тонна пахта техник чигит маҳсулотлари биржа савдосига ойлик тасдиқланган график асосида қўйилишини маълум қилган. Шунга кўра, корхона томонидан 2024 йил март ойида 3 000 тонна техник чигит маҳсулоти…

Андижон вилоятида товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича малака ошириш ўқув семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Андижон вилоятида “Товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар ҳомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги…

«БАРҚАРОР ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ» ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ

2024 йил 22 октябрь куни Тошкентда «Барқарор инвестициялар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Тадбирда 15 та хорижий компаниялар ва 80 га яқин маҳаллий компания вакиллари иштирок этдилар. Конференцияда Рақобат қўмитаси раис ўринбосари Фаррух Карабаев мамлакатдаги ислоҳотлар ва келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, рақобат сиёсатини ривожлантириш ва давлат…

Европа халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази билан учрашув

Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори ўринбосари Ғ. Холжигитов ва Европа халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (ECIPE) директори Филипп Лампрехт ўртасида Zoom-учрашуви German Sparkassenstiftung for International Cooperation кўмагида бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини, экспертларни халқаро лойиҳаларга жалб қилишни, шунингдек меморандум имзолашни муҳокама қилдилар.

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан “VETTERIA” МЧЖнинг “MEGA PREMIX” МЧЖни қўшиб олиш юзасидан қилган мурожаати кўриб чиқилди. “MEGA PREMIX” МЧЖ — ҳайвонлар учун озуқа ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи корхона ҳисобланади. Қўмита томонидан ўтказилган комплекс таҳлиллар шуни кўрсатдики, мазкур битим қишлоқ хўжалик хомашёси сотиш бозорида рақобатни чеклашга ёки монополияни шакллантиришга олиб келмайди. Шу муносабат билан, Қўмита…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ АВИАКОМПАНИЯЛАР ФАОЛИЯТИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАМОҚДА

Рақобат қўмитасига жорий йилнинг 9 ойида фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтармаслик, йўловчиларга парвозлар кечиктирилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида етказмаётганлиги, шикастланган багаж учун юк қийматини тўлиқ қоплаб берилмаслиги ва парвозлар вақтида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларининг талаб даражасида эмаслиги юзасидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган авиакомпанияларга эътирозлар билдирилган жами 200 дан ортиқ истеъмолчилардан мурожаатлар келиб тушган. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар…

Жорий йилнинг 18 октябрь кунида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази ва Japan International Cooperation Agency (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда Марказ директор ўринбосари Ғ.Холжигитов ҳамда JICA дастурлар бўйича лойиҳалар шакллантириш маслаҳатчи Абе Наоми, лойиҳалар бўйича етакчи координатор Шарипов Шарифзода қатнашдилар. Мазкур учрашувнинг асосий мақсади Марказ ва JICA ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорлик учун янги йўналишларни йўлга қўйишдан иборат бўлди. Суҳбат якунида томонлар ўзаро билимлар алмашинуви, ходимларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, япон…

БУЮРТМА ҚАЙТА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ ВА ФУҚАРОГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Uzum маркет”дан компьютер буюртма қилгандим билдирмасдан бекор қилишди яна буюртма беришни айтишди лекин нархи ўзгарган дейишди. Илтимос, муаммомни ҳал қилишда амалий ёрдамберинг, маҳсулот ҳозирда Бухорода буюртма қабул қилиш пунктида…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан ўрганишлар…