Банкларнинг инвестициявий фаолияти ва аҳоли бандлигидаги иштироки кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити натижасида банкларнинг молиявий барқарорлиги ва фаоллиги ошиб бормоқда. Хусусан, соҳадаги ислоҳотлар туфайли сўнгги 5 йилда банкларнинг капитали 2 баробарга, кредит портфели 2,3 баробарга ҳамда йиллик кредит ажратиш ҳажми 1,8 баробарга кўпайди. Тўртта банк илк бор…

Малайзия Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Ўзбекистон-Малайзия саммити якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Анвар Иброҳим Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экдилар. Бу халқларимиз ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб бораётгани, икки мамлакат етакчиларининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қатъий интилишининг рамзи бўлди.

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири музокараларнинг самарали натижаларидан мамнунлигини билдирдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Етакчилар очиқ, ишончли ва дўстона муҳитда ўтган саммитнинг самарали натижаларини юқори баҳоладилар. Давлатимиз раҳбари икки халқ ўртасидаги умумий дин, муштарак урф-одат ва қадриятларга асосланган азалдан яқин алоқаларни алоҳида таъкидлади. – Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда,…

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида Малайзия Ҳукумати раҳбари Президентимизга Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказиб, делегациясига кўрсатилаётган илиқ ва самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди. Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали…

Малайзия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

17 май куни «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди. Етакчилар…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан чин юракдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган…

Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг…

“Тирик тарих” номли туркум фильмлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди. Ушбу маскан 2021 йил мукаммал таъмирланиб, шароитлари янгиланди. Катта-кичик заллар, ёзги кинотеатр ва хоналар замонавий жиҳозланди. Бугун бу ерда жами 3 минг нафар томошабинни қабул қилиш имкони мавжуд. Давлатимиз раҳбари дастлаб Ўзбекистон кино санъати музейини кўздан кечирди. Музей 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, илгари музей-архив сифатида фаолият юритган.…

Президент Миллий эстрада институтида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди. Бу таълим маскани давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 декабрдаги қарори асосида, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги доирасида ташкил этилган эди. Маданий ва илмий меросдан фойдаланиб, миллий эстрада санъатини ривожлантириш, моҳир ижрочилар ва педагоглар тайёрлаш, замонавий куй-қўшиқлар…

Улуғ ижодкорга муносиб ёдгорлик

Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, санъат мухлисларини қизғин табриклади. – Бугун ўзига хос санъат ва маданият байрами. Ушбу қувончли воқеа билан сиз, азизларни, раҳматли Ботир Зокировнинг яқинлари ва мухлисларини, бутун халқимизни самимий муборакбод этаман, – деди Президент.…