ДОРИ ВОСИТАЛАРИ: МАҲСУЛОТ СИФАТЛИ, НАРХ ҚУЛАЙ БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига қўмитанинг “ФАИР ТЕЧ” ягона ахборот тизимига орқали вилоятда фаолият кўрсатаётган чакана ва улгурчи дорихоналарда дори воситаларига белгиланган савдо устамаларини ортиқча қўлланилгани ҳақида келиб тушган мурожаатлари бўйича бошқарма томонидан 36 та чакана ва улгуржи дорихоналарда текширув ва таҳлил ишлари олиб борилди. Дорихоналарда…

РЎЙХАТДАН ЎТМАГАН УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ ТЎХТАТИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда “Milliy” телеканалида 2025 йил 6 январь куни соат 21:00 да эфирга берилган Миллар дастурида фуқаролар Тошкент шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар-жой хонадонлари учун тўлов қилганликлари, бироқ хонадонларни топширилиши шартнома шартларида белгиланган муддатлардан ўтиб кетганидан норози эканликларини танқид остига олинган материал юзасидан Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида…

Моддий маданий мерос объектларида реклама жойлаштирилиши мумкинми?

Юртимизнинг тарихи бой, табиати гўзал, халқи меҳмондўст. Асосийси, ўтган асрларда бунёд этилган археология ва монументал санъат ёдгорликлари, масжид ва мадрасалар, тарихий қароргоҳлар, уй музейлари, зиёратгоҳлар, маданият бинолари, тарихий иншоотлар, театр ва фотосурат уйлари каби ноёб, қадимий осори-атиқалар, моддий ва маданий мерослар хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу сабабли, ўтган асрларга тегишли бўлган миллий бойлигимиз ва…

Эълон: 2024 йилда қонунбузарликка йўл қўйган ташкилотлар реестри

  Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йил давомида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан олиб борилган мониторинг ва назорат тадбирлари якунига кўра, қонунбузарликка йўл қўйган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимиятлар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан табиий монополия субъектларининг реестри шакллантирилди ва жамоатчиликка эълон қилинди. Ушбу реестрда қонун ҳужжатларини бузган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар, бузилиш тури ҳамда…

Харид қилинган маиший товарларнинг носозлиги маълум бўлса нима қилиш керак?

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали “NRG Jomiy” уй-жой комплексидан хонадон харид қилганликлари, хонадон калитларини мулкдорларга топшириш маросимида маъмурият томонидан “NRG Jomiy” бошқарув сервис компаниясига ҳар бир квадрат метр майдон учун 11000 сўмдан 3 ойлик тўловни олдиндан тўланиши шартлиги, акс ҳолда калитларни берилмаслиги ҳамда иссиқлик тизими 2025 йилнинг январь ойининг охирида ишга туширилиши тўғрисида маълум қилинганлигидан норозилигини билдирган…