Сирдарё вилояти Боёвут туманида фаолияти олиб борувчи “SIRDARYO TEKSTIL BIZNES” МЧЖнинг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сирдарё бўлинмаси томонидан электр таъминотидан 11 млн сўмдан ортиқ миқдорида нореал қарздорлик ҳисобланганлигини юзасидан Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Ҳудудий бошқарма томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сирдарё бўлинмасига нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан “SIRDARYO TEKSTIL BIZNES” МЧЖга нисбатан ҳисобланган нореал қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.