Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунга риоя этилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан доимий мониторинглар ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали жами 1 млрд сўмдан ортиқ танловларда ўзаро боғлиқ (аффилланган) корхоналар иштирок этганлиги юзасидан мурожаатлар қолдирилган.
Хусусан,
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети академик лицейи томонидан ўқувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш хизмати бўйича 640,7 млн сўмлик танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкинлиги бўйича;
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан медиа студия дизайнини ишлаб чиқиш, монтаж қилиш ва жиҳозлаш хизмати бўйича ўтказилган 313,6 млн сўмлик харидларда;
«Жиззах бош насос станцияси бошқармаси» давлат муассасаси томонидан насосларни жорий таъмирлаш учун ўтказилган 176,5 млн сўмлик танловларда иштирокчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик каби ҳолатлар қайд этилган.
Қўмита томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар жараёнида юқоридаги давлат харидлари аниқланган хато ва камчиликлар сабабли Буюртмачилар томонидан бекор қилинганлиги аниқланди.