Рақобат қўмитаси республикамизнинг ҳудудлари кесимида хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга ошириш ҳолатларини ўз назоратига олиб, мазкур қонунбузилиш юзасидан тегишли чоралар кўриб келмоқда.
Жумладан,
Тошкент вилояти мисолида
“FOTIH KRAL MOB” МЧЖнинг “ХАНСКИЙ” товар белгининг ҳуқуқий эгаси эканлиги, бироқ Тошкент вилоятида жойлашган “GULJAXON-GULANDON” МЧЖ томонидан ҳам “ХАНСАРОЙ” товар белгиси остида пишлоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, унинг ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида, “GULJAXON GULANDON” МЧЖни маҳсулоти қадоқлаш қутисининг ташқи кўриниши, номи, ранглар уйғунлиги “FOTIH KRAL MOB” МЧЖнинг маҳсулоти қадоқлаш қутисининг ташқи безатилиши, номи, ранглар уйғунлиги билан ўхшашлиги ва бу ўз навбатида истеъмолчини чалғитиши мумкинлиги ўз тасдиғини топди.
Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “GULJAXON-GULANDON” МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан иш қўзғатилиб, келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилди.
Жиззах вилояти мисолида,
Жиззах шаҳарда фаолият олиб борувчи “ISLOM ISOKOV” МЧЖга қарашли сомсахона биносининг пештоқига “№1. Қипчоқ сомса маркази” кўринишдаги ёзувлар “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда жойлаштирилганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “ISLOM ISOKOV” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори талаблари бузилиш аломатлари юзасидан иш қўзғатилиб, келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилди.