ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛМАГАН УЙГА ТЎЛАНГАН МАБЛАҒ ФУҚАРОГА ҚАЙТАРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобат қўмитасига фуқаро И.К. қурилиш ташкилоти томонидан ҳуқуқлари бузилаётганлиги, яъни белгиланган муддатда унга икки хонали уйи фойдаланишга топширилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган. Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишларда фуқаро Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий кўчасида қурилаётган 5-қаватли турар жойдан уй харид қилиш мақсадида “LONG LIVED BUILDINGS” МЧЖ билан 2021 йил 24 сентябрда шартнома имзолагани, аммо мазкур уйни ололмаётгани маълум…

Республика бўйича 200 дан ортиқ дорихоналар 2,6 млрд. сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганлиги аниқланиб, уларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди

Республика бўйича 200 дан ортиқ дорихоналар 2,6 млрд. сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганлиги аниқланиб, уларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди Рақобат қўмитаси томонидан “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали дорихоналарда дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари ўрганиб борилмоқда. Ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича 2025 йилнинг ўтган даври давомида олиб…

ИЛМ-ФАН ВА АМАЛИЁТ ИНТЕГРАЦИЯСИ

ақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор ўқитувчилари ва илмий ходимлари ўртасида  “Илм-фан ва амалиёт интеграцияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир қатнашчилари рақобат муҳитини баҳолаш, бозорларга киришдаги тўсиқларни бартараф этиш, давлат харидлари ва табиий монополияларни ислоҳ қилиш, минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришда рақобат муҳитини такомиллаштириш имкониятларини аниқлаш…

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан коммунал хизматлар бўйича келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда.

Мурожаатлар ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Қўмита томонидан Нукус шаҳрида ичимлик суви сифати юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида 1 478 нафар жисмоний ва 3 та юридик шахсга етказиб берилган ичимлик суви таркибида умумий қаттиқлик даражаси белгиланган санитария-гигиеник меъёрлардан ошгани ва ушбу сув учун жами 2,8 млн сўмдан ортиқ маблағ ундирилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш…

Давлат харидларида сунъий интеллект технологияларини жорий этишга қаратилган ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК ҳамда “Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази” ДМ вакиллари иштирокида Давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси раҳбар ва экспертлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда уюшма вакиллари томонидан соҳадаги мавжуд муаммолар, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди. Жумладан: давлат харидлари иштирокчиларининг ҳуқуқий…

Савдо, умумий овқатланиш, туризм соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар

2025 йил 11 июнь куни соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов савдо, умумий овқатланиш, туризм соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди. Рақобат қўмитасига 2025 йил январь-апрель ойларида истеъмолчилардан жами 20 735 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб,…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Фарғона шаҳридаги Ал-Фарғоний номли боғда кўрсатилган хизматлар ва боғ маъмурияти томонидан истеъмолчиидан ортиқча олинган 150 минг миқдоридаги пулни қайтармаяпти…мавзуида Фарғона вилоятидаги имконияти чекланганлар техникуми ўқувчиларининг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан  қуйидагиларни  маълум қилади. Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганишлар олиб борилганда Ал-Фарғоний номли…

Жамоат транспорти ҳамда такси хизматларида кузатилаётган муаммолар

ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШУВЧИЛАРДАН НЕГА НОРОЗИ? Жамоат транспорти ҳамда такси хизматларида кузатилаётган муаммолар ҳақида Сўнгги вақтда жамоат транспорти ва такси хизматларида кузатилаётган бир қатор муаммолар эътирозларга сабаб бўляпти. Албатта, йўлкира нархларининг асоссиз оширилиши, онлайн тўловлардаги ноаниқликлар, техник носозликлар билан боғлиқ ҳолатлар бевосита истеъмолчилар манфаатларига салбий таъсир қилади. Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур масала юзасидан…

“Бадавлат аёл” лойиҳасида иштирок этишдан аввал эҳтиёткор бўлинг!

Фуқароларнинг мурожаатлари асосида “Бадавлат аёл” лойиҳасининг фаолияти Рақобат қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра 2-3 йилдан буён фаолият юритиб келаётган мазкур лойиҳа юртдошларимизга, хусусан аёл-қизлар учун оилавий муносабатлар, психология, тадбиркорлик ва шахсий ривожланиш бўйича билим беришга қаратилган таълим платформаси сифатида керакли тавсия ва йўналишлар тақдим этиб келмоқда. Шунингдек, мазкур лойиҳада иштирокчиларга қулайлик яратиш мақсадида…

Рақобат қўмитаси раҳбарияти ҳамда Корея вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди

Халқаро ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 4 июнь куни Қўмита раҳбарияти ҳамда Сеул Миллий университети ва Корея Фан ва технологиялар институти фахрий профессори, Корея Адолатли савдо комиссиясининг (Korea Fair Trade Commission) собиқ раҳбари, доктор О Сёнг Квон ҳамда Тошкент Давлат юридик универститети қошидаги Корея ҳуқуқи ва тадқиқот маркази директори, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) маслаҳатчиси, профессор…