Геология соҳасидаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимизнинг ўсиб бораётган иқтисодиётини ресурслар билан таъминлашда геология стратегик аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда бу соҳага йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Бунинг натижасида 31 минг квадрат километр янги ҳудудлар ўрганилди. Хусусий сектор учун яратилган имкониятлар…

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши. Бизнес учун шароитлар изчил яхшиланиб бормоқда. Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади. Бу 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлашда жуда муҳим ўрин тутади. Бу мақсадлар учун 83 триллион сўм ва 275…

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар! Муҳтарам Қуролли Кучларимиз фахрийлари! Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Халқимиз сизлар каби мард ва жасур ҳарбийларимиз тимсолида Ватанни ҳимоя қилишдек дунёдаги энг улуғ ишни…

Ўзбекистон Президенти Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар раҳбарлари, округлар қўмондонлари, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари…

14 январь – Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир

Жорий йилнинг 12 январь куни Рақобатни ривожлантириш қўмитаси 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказди. Ушбу муҳим байрам Қўмита ходимлари томонидан кутиб олинди. Тадбир давомида Қўмитанинг ижодий ва иқтидорли аёллар жамоаси томонидан яратилган байрамона видеоролик намойиш этилди. Ушбу видео барча Ватан ҳимоячиларига самимий табрик ва миннатдорчилик изҳорига айланди. Бундан тшақари тадбир…

Ўзбекистон Президенти мудофаа саноати мажмуалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қуролли Кучларимизни ислоҳ қилиш ва ҳар томонлама модернизация қилиш, уларни замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, Янги Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва суверенитети, халқимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини кафолатли таъминлашга қодир…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ СОҲАСИДА НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ СОҲАСИДА НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назорат ва таҳлил ишлари амалга ошириб келинмоқда. Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан 2023 йилда давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 62 465 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари…

ЭЪЛОН!

“Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар” юзасидан 2024 йил 11 январь куни соат 10:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради («O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади). Шунингдек,…

Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди. «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди. Стратегияни юртимизда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган 2024 йилда амалга оширишнинг…