Автотранспорт воситаларини диагностика қилиш бўйича замонавий марказ ишга тушди
Президент Шавкат Мирзиёев экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди. Сўнгги вақтларда экологик муаммолар, айниқса ҳаво тозалиги кенг жамоатчиликни ташвишга солмоқда. Экологик хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар ва йўллардаги тирбандликлар бунинг асосий сабабларидан биридир. Шу боис давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан экологик вазиятни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, автотранспорт…