Рақобат қўмитаси Европа Комиссияси билан рақобат сиёсати ва рақамли платформаларни монополияга қарши тартибга солишда ҳамкорлик ўрнатмоқда

Жорий йилнинг октябрь ойида Германиянинг Sparkassen Stiftung ташкилоти кўмагида Қўмита раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Брюссель шаҳрида (Бельгия) Европа Комиссиясининг Рақобат бўйича Бош директоратига (Европа Иттифоқининг асосий монополияга қарши органи) ташрифни амалга оширди ва Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақамли платформаларни назорат қилиш бўйича Бош директор ўринбосари Линси Маккаллум хоним ва Рақобат сиёсати ва стратегия…

“DAVR BANK” АТБГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “DAVR BANK” АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда “Davr mobile иловасида 50 000 000 сўмгача онлайн микрокредит” мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди. Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, микроқарз исталган мақсадларда фойдаланиш учун ажратилиши, “Davr mobile” иловаси орқали расмийлаштирилиши, қарз олувчи камида охирги 6 ой давомида доимий иш…

ҚЎМИТАГА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ЮЗАСИДАН ҚИЛИНГАН МУРОЖААТЛАР ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА

Рақобат қўмитасига фуқаролардан газ таъминотига оид (истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газнинг сифатсизлиги, суюлтирилган газни муддатида етказилмаслик, кўрсатилмаган хизматлар учун асоссиз қарздорлик ҳисоблаш, табиий газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатиш ва давлат қиёсловидан ўтказиш) 1500 га яқин эътирозли мурожаатлар келиб тушган бўлиб, Қўмита ушбу йўналишда республиканинг ҳудудлар кесимида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда. Самарқанд вилояти мисолида Ҳудудий бошқарма Иштихон…

Қўмита рақамли платформаларни тартибга солишнинг янги тартибини амалда қўллашни бошлади

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом кучга кирди. Мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ,…

Ижтимоий тармоқларда “Yandex EATS” МЧЖ ХК “Express24 APP” МЧЖ активларини сотиб олиш битими тўғрисида ахборотлар тарқалган бўлиб, бу ҳақида Рақобат қўмитасидан расмий баёнот берилиши сўралган.

“Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддасига асосан, иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш хўжалик юритувчи субъектни қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этишда ҳамда шахс ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ёхуд масъулияти чекланган жамиятнинг ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан…

“YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди. Асос: “YANDEX EATS” МЧЖ ХК ва “YANDEXGO UB” МЧЖларнинг бу…

Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Филипп Ян билан учрашув

Жорий йилнинг 25-октабр кунида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Филипп Ян билан учрашдилар. Ушбу учрашувда Қўмита раиси Х.Турахужаев, раис ўринбосари Ф.Карабаев, Марказ директори О.Жумаев, директор ўринбосари Ғ.Холжигитов, ҳамда Фридрих Эберт номидаги жамғарма томонидан жамғарманинг…

«ИННОВАЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШДА РАҚОБАТ ҲУҚУҚИ ВА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ РОЛИ» МАВЗУСИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ

Қўмита раҳбариятининг Германияга қилган ташрифининг амалий натижаларидан бири сифатида 2024 йил 23 октябрь куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган жаҳоннинг энг илғор “ғоя марказларидан” бири ҳисобланадиган Макс Планк номидаги илмий-тадқиқот институтининг Инновациялар ва рақобат Институти бош тадқиқотчиси доктор Дарья Ким иштирокида Қўмита ходимлари учун рақобат сиёсати, интеллектуал мулк ва рақамли платформалар ҳамда сунъий интеллект масалаларни ўз…

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИ: МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларининг ўтказилиши бўйича ёш ходимларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Маълумот ўрнида. 2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови аралаш тизим асосида бўлиб ўтади.