Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таклифлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш, ерлардан самарали фойдаланиш ва соҳани илмий ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда 3 миллион гектар яйлов ва экин ерлари деградацияга учраган, 2 миллион гектарга яқини турли даражада шўрланган. Хорижий экспертлар иқлим ўзгариши сабабли 2030 йилга бориб, минтақамизда сув ресурслари қарийб 6 фоизга қисқаришини…

Чарм ва ипак саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 май куни чарм ва ипак саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда кўплаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, тез фурсатда иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар ҳам керак. Бу борада энг катта имконият маҳаллий саноат…

Ўзбекистон Президенти Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Гвинея-Бисау Президенти…

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

8 май куни Москва шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг…

Ўзбекистон халқига байрам табриги

Азиз ватандошлар, муҳтарам фахрийлар! Бугунги шонли байрам – 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан мўътабар фахрийларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. Ушбу қутлуғ кунда инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушда жасорат кўрсатиб, башариятни фашизм…

Ватан фидойилари хотираси халқимиз қалбида мангу яшайди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этди. Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғоясини ташкил этади. Бу жиҳатлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ватан ва халқ озодлиги йўлида мардлик ва жасорат намунасини…

Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди

Шу кунларда юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, меҳр-эҳтиром кўрсатилаётир. Юз ёш билан юзлашиб, ҳаётнинг барча аччиқ-чучугини кўрган бу инсонлар учун энг муҳими соғлик. Шунинг учун уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Айни…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти Венгрия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 7 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссия тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди. Петер Сийярто давлатимиз раҳбарига Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда учинчи Тошкент инвестиция форуми муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги кўп…