Ўзбекистон ва Туркия Президентлари самарали музокаралар натижаларидан ниҳоятда мамнунлигини билдирдилар

Анқара шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунлари бўйича Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида туркиялик ҳамкасбига таклиф ва Стратегик ҳамкорлик кенгаши доирасидаги самарали музокаралар учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган Туркия вақт синовидан…

Музокаралар натижалари муҳим битимлар билан мустаҳкамланди

Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар. Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат имзоланди. Жумладан: – Илмий алмашинув ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;…

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказдилар

6 июнь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонидан тадбирда «Global Textile», «ProCab», «Agromir Group», «ERIELL Group», «Akfa Holding», «Murad Buildings», «SAG», «BMB Holding», «Uzbekistan Hydrogen» компаниялари иштирок этди. Туркия томонидан «Çalık», «Cengiz», «Acibadem», «Eczacıbaşı», «Anadolu Group»,…

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва халқига кўрсатилаётган меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, бугунги йиғилиш муборак Қурбон ҳайити арафасида ва икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 32 йиллиги нишонланаётган йилда ўтказилаётганини…

Ўзбекистон Президенти “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши тўғрисидаги битимни имзолаш маросими иштирокчиларига мурожаат йўллади

6 июнь куни Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тадбир иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Битимнинг имзоланиш маросими муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам ўз мурожаатларини йўллади. Давлатимиз…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими иштирокчиларига табрик сўзи

Ҳурматли тадбир иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросимининг барча иштирокчиларини самимий қутлашдан мамнунман. Бу мамлакатларимиз ўртасида қарор топган анъанавий яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожидаги чинакам тарихий воқеадир. Бугун биз биргаликда кенг минтақамизда иқтисодий ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим…

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиш қатъий эканини тасдиқладилар

Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайити билан бир-бирларини самимий қутладилар. Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва…

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

6 июнь куни Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Томонлар…

Ўзбекистон Президенти Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида 6 июнь куни “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди. Давлатимиз раҳбарига компания маҳсулотлари намуналари, ишлаб чиқариш жараёни ва хорижий мамлакатлар билан илмий ҳамкорлик натижалари тақдимот қилинди. 1984 йилда ташкил этилган компания турғун ва айланма қанотли ҳаво техникаси, учувчисиз учиш қурилмалари ва сунъий йўлдошларни лойиҳалаштириш,…

Ўзбекистон Президенти Анқарага келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Туркияга расмий ташриф билан келди. Пойтахтнинг “Эсонбуға” аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация,…