Ўзбекистон Президенти БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари билан замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи…

Ўзбекистон Президенти “Coca Cola” компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни “Coca Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинсини қабул қилди. Учрашувда “Anadolu Group” компанияси раиси Тунжай Ўзилхон ҳам иштирок этди. “Coca Cola” алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, фаолияти 200 дан ортиқ мамлакат бозорини қамраб олади, 200 дан зиёд бренд ва…

СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТГАН АЁҚШЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  қўмитасига АЁҚШларида сотилаётган ёнилғиларнинг баъзилари стандарт талабларга мос  эмаслиги оқибатида автомобиль двигателларининг носоз ҳолатга келаётгани ҳақида минглаб шикоятлар келиб тушмоқда,  шунингдек, ушбу мавзу ижтимоий тармоқларда ҳам аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат қўмитаси ички истеъмол бозорида сифатсиз, истеъмолга яроқсиз бензин, дизель каби маҳсулотлар сотилишининг олдини…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунларини юқори баҳолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. БМТ делегацияси шу кунларда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлар форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гендер тенглик масалалари бўйича етакчи институти раҳбари Президентимизга Бош котиб Антониу Гутерришнинг…

Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига

Ҳурматли Форум қатнашчилари!  Хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, сиз азизларни – дунёнинг олис ва яқин минтақаларидан ташриф буюрган муҳтарам меҳмонларимизни Осиё хотин-қизлари форумининг очилиши муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Сизларни қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида қизғин қутлаш ҳамда ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни йўллашдан ғоят бахтиёрман. Ушбу ташаббусимизни фаол қўллаб-қувватлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти…

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Хитой делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг самимий саломи ва энг…

Геологиядаги муҳим йўналиш кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш учун энергетиканинг барча йўналишлари ривожлантирилмоқда. Жумладан, муайян тармоқларда кўмирдан фойдаланиш қўл келади. Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади. Бу имконият ишга солиниб, кўмир қазиб олиш ҳажми изчил ошириб келинмоқда.…

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди. Давлатимиз раҳбари бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигига ташрифи чоғида топшириқ берган эди. Сўнгги йилларда бу соҳа жуда тез ривожланиб, мутахассислар ва хизматлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилда юртимизда IT компаниялар сони 147 та…

Маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Бандлик ва аҳоли даромадини ошириш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши. Шу мақсадда кўплаб иқтисодий-ижтимоий дастурлар амалга оширилмоқда. Янги-янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишга кенг йўл очилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, барча ҳудудларда Сайхунобод тажрибаси…

Инвестициявий ҳамкорлик бўйича вазифалар ижроси ва келгуси режалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевга хорижий шериклар билан инвестициявий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ижросининг бориши ва келгуси режалар юзасидан ҳисобот берилди. Россия, Хитой, Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар билан биргаликда амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари ва инвестиция дастурларига алоҳида эътибор қаратилди. Маълумки, 22-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир…