Хорижий ҳамкорлар билан инвестициявий шериклик доирасидаги ишлар ҳолати ва келгуси режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта Туркияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида кўплаб келишувларга эришилди. Жумладан, Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув якунлари бўйича 10,1 миллиард долларга тенг 158 та…

Тошкентда яна бир сув спорти саройи очилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яккасарой туманида бунёд этилган сув спорти саройини кўздан кечирди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли мазкур мажмуа сув спорти ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида қурилган. Эътиборлиси, бу ерда ҳам профессионал спортчилар, ҳам ҳаваскорлар учун шароит яратилган. 50 метрли бассейн ва 500 ўринли томошагоҳга эга катта залда халқаро миқёсдаги мусобақалар, терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш…

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказини бориб кўрди. Бу марказ Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси доирасида ташкил этилган. Мажмуа мукаммал таъмирланиб ва замонавий жиҳозланиб, шу йил мартда ишга туширилган. Марказ жамоат хавфсизлиги жараёнларини қамраб олган ягона ахборот маконидир. Бу ерда жойлардаги…

300 МИНГДАН ОРТИҚ ХОНАДОНЛАРГА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК (10 млрд сўмдан ортиқ) ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига, бевосита ёки ижтимоий тармоқлар орқали чиқинди билан боғлиқ муаммолар юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар билдирилган мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси мазкур йўналиш бўйича истеъмолчилардан тушган мурожаатлар асосида ўз ўрганишларини ўтказди.  Маълумки, Қашқадарё вилояти статистик кўрсатгичларига кўра, вилоят 15 та туман (шаҳар)ларга…

Туркияга расмий ташриф якунланди

Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилди. Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказдилар. Музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация ва 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Президентлар илк бор етакчи…

Олий мартабали меҳмонлар Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмаси билан танишдилар

Анқарага ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси ҳамроҳлигида Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмасига ташриф буюрдилар. Олий мартабали меҳмонларга халқ ижоди жамоаларининг театрлаштирилган чиқишлари намойиш этилди. Маданий алмашинувлар қардош халқларимизни яқинлаштириш ва дўстлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди. – Бугун, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланган кунда Туркия Республикасининг бундай юксак мукофотини олиш мен учун катта шарафдир.…

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари самарали музокаралар натижаларидан ниҳоятда мамнунлигини билдирдилар

Анқара шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунлари бўйича Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида туркиялик ҳамкасбига таклиф ва Стратегик ҳамкорлик кенгаши доирасидаги самарали музокаралар учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган Туркия вақт синовидан…

Музокаралар натижалари муҳим битимлар билан мустаҳкамланди

Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар. Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат имзоланди. Жумладан: – Илмий алмашинув ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;…

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказдилар

6 июнь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонидан тадбирда «Global Textile», «ProCab», «Agromir Group», «ERIELL Group», «Akfa Holding», «Murad Buildings», «SAG», «BMB Holding», «Uzbekistan Hydrogen» компаниялари иштирок этди. Туркия томонидан «Çalık», «Cengiz», «Acibadem», «Eczacıbaşı», «Anadolu Group»,…