РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “AVO BANK” АЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасига “AVO Bank” АЖ (рақамли банк) кўрсатаётган хизматлари ҳақида нотўғри реклама тарқатаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган. ✉️ Хусусан мурожаатда, банк сайтининг “AVO bonuslari” саҳифасидаги реклама ахборотларида “250 000 so‘m Har bir yangi mijozga”, “+250 000 so‘m Sizga va Avoning har bir yangi mijoziga”, “Hisobingizga 250 000 so‘m olish” ва “Kartaga 250 000 so‘m olish”…

Спорт ва олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини кенгайтиришга оид ишлар юзасидан ахборот берилди. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашнинг муҳим омили сифатида мамлакатимизда спорт кенг ривожлантирилмоқда. Бунинг учун стадионлар, машғулот заллари, “workout” майдончалари, югуриш йўлаклари, спорт мактаблари ва мажмуаларидан иборат улкан инфратузилма бор. Маҳаллалардаги соғлом муҳит, ҳудудий мусобақалар, “Беш ташаббус олимпиадаси” таъсирида спортсеварлар сафи…

Сотувчига қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқ орқали  “Korzinka” ходими томонидан харидорга салат маҳсулотини истеъмолчи хоҳишига кўра белгиланган вазнда тортиб берилмаганлиги ва истеъмолчига нисбатан қўпол муомалада бўлгани” юзасидан танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам  савдо шоxобчаси ходими томонидан харидорга  маҳсулотни…

БЕМОРЛАРГА МЕТРОЛОГИК ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИЛМАГАН ТИББИЙ СИНАШ ВА ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛГАН ҲОЛДА 200 млн СЎМДАН ОРТИҚ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛГАН

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ҳолати ва улардан беморлар кўригида фойдаланилиши ҳолати таҳлил қилинди. Ўрганиш ҳудуддаги 3 та тиббиёт муассасаси – Қашқадарё вилоят Фтизиатрия ва Пульмонология маркази, Республика ихтисослаштирилган Кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали, Республика Ихтисослашган…

Ўзбекистон-Қирғизистон саммити самарали бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда бўлган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг давлат ташрифи якунланди. Икки кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, уларнинг якунида етакчилар Кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар. Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди. Энергетика, автомобилсозлик ва тўқимачилик саноатида йирик қўшма лойиҳаларга…

ҚЎШИМЧА АХБОРОТ

Рақобат қўмитаси “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “IPOTEKABANK” АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган “Super” номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги ҳақида жойлаштирилган рекламанинг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари борилаётганлигини маълум қилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/8941) Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш…

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ 10 ТА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси юзасидан жами 4214 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар жараёнида, Мингбулоқ, Косонсой, Поп, Норин, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи, Чуст, Чортоқ ва Янгиқўрғон туман ҳокимликларида товар ёки молия бозорида рақобатни…

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА РАҚОБАТНИ ТАЪМИНЛАШ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида давлат буюртмачилари томонидан  товар, иш, хизмат ва қурилиш соҳаларида ўтказилган бошланғич қиймати 6,065 трлн сўмлик бўлган 9 322 та танлов (тендер) савдолари юзасидан олиб борган таҳлиллари натижасида 5 153 та (55,2 %) савдо жараёнида 6 611 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди. Жумладан, – товар моддий бойликлар хариди бўйича…

ЭЪЛОН!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат харидлари бўйича олиб борилган ўрганишлар юзасидан 2024 йил 19 июль куни соат 12:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Давлат харидларида рақобатни таъминлаш” Рақобат қўмитаси раис маслаҳатчиси – ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълумот бериб ўтади («O‘zbekiston» ва «UzReport…

ҚЎШИМЧА АХБОРОТ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилганилиги ва ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича маълум қилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/8926) Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020…