Ўзбекистон Республикаси Президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

7 май куни мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Венгрия элчиси Йожеф Рожа, Эрон Ислом Республикаси элчиси Муҳаммадали Искандарий, Чехия Республикаси элчиси Любомир Фреборт, Ўмон Султонлиги элчиси Вафо ал-Бусаидий, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Муҳаммад Ирқийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини…

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий…

Темир йўл соҳасидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизнинг географик жойлашуви, ривожланган саноати ва иқтисодиётида темир йўл транспорти муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Ўзбекистон темир йўллари катта ривожланиш йўлини босиб ўтди. Замонавий инфратузилмага эга, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларига мос яхлит темир йўл тизими барпо этилди. Умуман, мустақиллик даврида 2…

Энди давлат гранти ўринлари энг юқори балл тўплаган абитуриентлар танлови асосида белгиланади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтиб ўтилди. Таълим доим ривожланиб, янгиланиб борадиган жараён. Бу йўналишдаги ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида, давлатимиз раҳбарининг шу йил 2 февралдаги қарорига асосан, “Таълим соҳасида лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси тузилган эди. Ўтган вақт мобайнида ушбу офис томонидан вазирликлар билан бирга ўқув жараёнларини янги тамойиллар асосида…

Ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни ижтимоий хизматлар тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Янгиланган Конституциямизда Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳар бир инсон учун тенг шароитлар яратиш кафолатланган. Шу мақсадда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини рағбатлантириш, тазйиқ ва зўравонликка учраганларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда…

Ўзбекистон Президенти Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Европанинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда “Suez” компанияси раиси ва бош директори Сабрина Суссан, “Arsenale Group” компанияси бош директори Паоло Барлетта,  “Airbus”  корпорациясининг Европа бўйича президенти Йохан Пелисье ҳамда “Linde” компаниясининг Европа ва…

Ўзбекистон Президенти Миср ишбилармонлари билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди. Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда аввал эришилган келишувларга мувофиқ қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида, шу жумладан тоғ-кон саноати,…

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Кўксарой қароргоҳида учинчи Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. “CAMCE” корпорацияси раиси Ван Бо билан Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳамда энергетика, саноат ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Мамлакатимизда фаолият юритишда катта тажриба тўплаган компания йирик лойиҳаларни молиялаштириш,…

Ўзбекистон Президенти АҚШ компанияларининг мамлакатимиздаги бизнесини кенгайтириш режаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларида юқори даражага эришилгани ҳамда палата мамлакатларимиз савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантиришга…

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида очиқ мулоқот ва шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

3 май куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислик қилган тадбирда Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти  Одиль Рено-Бассо, “Masdar”, “Indorama”, “ACWA Power”, “Air Products”, “Çalik”, “Suez”, “Orascom”, “Çengiz”, “Aksa”, “HP“, “Linde”, “Procter&Gamble”, “Visa”, “CAMCE”, “John Deere”, “Huawei”, “Airbus”, “Orano”, “Сommerzbank”, “Total”, “PASHA…