Ижтимоий тармоқлар орқали “Пропан” газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Рақобат қўмитаси юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда. Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади. Маълумот учун, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб…

Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида купе типидаги вагонларнинг ҳаво совутиш тизими учун тўлов ундирилмасдан чипта нархидан чегирилган ҳолатда қўлланмоқда

Муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида (https://t.me/RaqobatGovUz/8953) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳурматли истеъмолчилар, сизда ҳам юқоридаги каби темир йўл кассаларидан билет сотиб олинган вақтда совутиш тизими (кондиционер) хизматлари учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан йўловчи поездларида ҳаракатланган вақтингизда совутиш тизими (кондиционер) ишламаганлигидан норози…

Гугурт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан савдо тармоқларида сифатсиз гугурт маҳсулотлари сотилаётганлиги юзасидан келиб тушган мурожаатларга асосан назорат харидлари ташкил этилди. Тадбир давомида “AVION”, “JEEP”, “ФЭСКО”, “GUGURT” ва “VIKTORY” савдо белгиси остидаги гугурт маҳсулотларидан намуналар сотиб олинди ва синовдан ўтказиш учун “O‘zbek-Turk Test Markazi” МЧЖ ҚК лабораториясига тақдим этилди. Синов натижаларига кўра, “Up…

РАҚОБАТ МУҲИТИ МУНТАЗАМ МОНИТОРИНГДА

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасидан олинган маълумотда жорий йилнинг дастлабки олти ойида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинган. Жумладан, давлат буюртмачилари томонидан товар, иш, хизмат ва қурилиш соҳаларида ўтказилган 9 322 та танлов (тендер) савдолари юзасидан олиб борилган таҳлиллари натижасида 5 153 та (55,2 фоиз) савдо жараёнида 6 611 та рақобатга зид ҳаракатлар содир этилгани…

Лаборатория синовлари 8 та озиқ-овқат маҳсулотини амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда бошланган янги лойиҳага асосан назорат хариди ташкил этилди. Лойиҳадан кўзланган мақсад сифатсиз маҳсулотлардан истеъмолчиларни ҳимоя қилиш, маҳсулотлар сифатини назорат қилиш, истеъмолга яроқсиз ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар айланмасининг олдини олишдир. Назорат хариди учун Тошкент…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТАРТИБИДА ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПДИ

“ТЎРАҚЎРҒОН НЕФТЬ БАЗАСИ” МЧЖ томонидан: дизель ёқилғисини 5 400 сўмдан етказиб берилиши лозим бўлсада, ҳақиқатда нарх (тариф)ларни ошириб қўлланилиши натижасида фермер хўжаликларидан жами 2 752,1 млн сўм; биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фермер хўжаликларига сотиш орқали 826,5 млн сўм асоссиз маблағ олинганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, “O‘ZBEKNEFTGAZ” АЖ…

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛАНМАСДАН КЎРСАТИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ЮЗАСИДАН МУАССАСАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида республикамиз миқёсида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ҳолатини таҳлил қилинди. Жумладан, Навоий вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 2 та тиббиёт муассасаларида (Томди туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Вагус” МЧЖга тегишли тиббиёт маркази) 2023-2024 йил мобайнида тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТАРТИБИДА ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПДИ

“ТЎРАҚЎРҒОН НЕФТЬ БАЗАСИ” МЧЖ томонидан: дизель ёқилғисини 5 400 сўмдан етказиб берилиши лозим бўлсада, ҳақиқатда нарх (тариф)ларни ошириб қўлланилиши натижасида фермер хўжаликларидан жами 2 752,1 млн сўм; биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фермер хўжаликларига сотиш орқали 826,5 млн сўм асоссиз маблағ олинганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, “O‘ZBEKNEFTGAZ” АЖ…

«Knauf»ни устун мавқеи эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан гипсокартон маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида таҳлил ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, “Knauf Gips Buxoro” МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги муносабати билан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб эътироф этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлигига кўрсатма хати юборилди

Ижтимоий тармоқлар орқали “Қувасой шаҳридаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларига тайёр овқат етказиб бериш ҳуқуқини ҳеч қандай танлов ёки тендерсиз айнан битта тадбиркорга тақдим этилганлиги” юзасидан Вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 25 июлдаги қарори қонунийлиги кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат қўмитаси томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти…