Фарғонадаги муаммолар таҳлил қилиниб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги чоралар белгиланди

Қува туманида 12 июль куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев ўсиб бораётган аҳоли талабини таъминлаш учун иқтисодиётни изчил ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. – Фарғона катта вилоят. Ҳозирги кунда аҳоли 4 миллиондан ошди. Бундай ўсиш билан 2030 йилга бориб 5 миллионга етади. Бу айтишга осон. Лекин бу…

ПАХТА ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЁҒ-МОЙ КЛАСТЕРЛАРИ ТОМОНИДАН 20 МЛРД СЎМ АСОССИЗ ДАРОМАДЛАР ОЛИНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилди. Республика бўйлаб, жумладан, Андижон (“BEST TEXTILE INTERNATIONAL” МЧЖ), Бухоро…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда: 🔘истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма бериладиган айрим ҳолатлари; 🔘давлат ёрдамини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилиши;…

«Ягона мақсадимиз биргаликда истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш»

«Ягона мақсадимиз биргаликда истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» Қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимлари билан очиқ тарзда мулоқот учрашуви ўтказди. Учрашув доирасидаги муҳокамаларда, бугунги кунда энг асосий долзарб масалалардан бири бўлган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу соҳада Қонун устуворлигини…

Марғилонда 25 минг аҳолига мўлжалланган уй-жойлар қурилади

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида аҳоли зич яшайди. Яқин келажакда бу нуфус ошиб боради. Ёш оилаларга ва келгуси авлодларга муносиб шароит яратиш мақсадида Президентимиз шаҳарда янги массив қуриш ғоясини илгари сурди. Ташриф чоғида бу борада марғилонлик нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан маслаҳатлашилди. – Мамлакатимизнинг кўп жойларида янги массивлар, шаҳарчалар қураяпмиз. Марғилонликларнинг яшаш шароитларидан, уй-жойларга эҳтиёжидан хабарим бор.…

“Янги Ўзбекистон” массиви обод масканга айланди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди. Аҳолига муносиб яшаш шароитлари яратиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Шу боис барча ҳудудларда бундай лойиҳалар амалга оширилмоқда. Президентимиз 2022 йил ва ўтган йилда Фарғона шаҳридаги ушбу массив қурилишини кўздан кечирган эди. 300 гектарли ҳудудда 65 минг аҳолига мўлжалланган 365 та кўп…

Фарғонада Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби очилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи чоғида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактаби очилди. Лола Муротова Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳибаси бўлган. Бутун умрини шу соҳага бағишлаб, катта муваффақият ва ҳурмат қозонган. Бу бой тажрибани ёшларга етказиш, қишлоқ хўжалигида ўрта бўғин кадрларини…

“INSON” АЖ СУҒУРТА ТАШКИЛОТИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони “ЧЕКЛАНМАГАН” ҳолда фойдаланиш шарти билан “INSON” АЖ суғурта ташкилоти томонидан расмийлаштирилган электрон суғурта полислари бўйича транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларининг жавобгарлиги учун суғурта товони тўлаб берилмаётганлиги аниқланган. Барчага маълумки, амалиётда…

Президент маҳалла ҳаёти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Юксалиш маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишди. Ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган бу маҳаллада 3 минг 300 нафарга яқин аҳоли яшайди. 560 дан ортиқ хонадоннинг барчасида томорқа, ўндан ортиқ иссиқхона бор. Улардан омилкорлик билан фойдаланиб, икки марталаб ҳосил олинмоқда. Яна баъзи оилалар ёғоч ўймакорлиги, темирчилик,…

Фарғонада туризм ҳалқаси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қўқон университетида яратилган шароитлар билан танишди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги қарори асосида ташкил этилган ушбу таълим маскани 6 минг 400 ўринга мўлжалланган. Ўқув бинолари, 500 ўринли 2 та талабалар турар жойи ҳамда ахборот-кутубхона марказида ёшлар учун барча шароит яратилган. Талабаларга 233 нафар профессор-ўқитувчи сабоқ бермоқда. Бу ерда хорижий университетлар билан…