РЕКЛАМА СОҲАСИДА ИШ ЮРИТУВЧИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасига рекламага оид фаолият субъектларига реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш ва улар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича қўшимча ваколатлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 428-сон қарори Реклама…

“YANGIYO‘L YOG‘-MOY” АЖГА НИСБАТАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган. Мониторнинг ўтказиш натижасида, “YANGIYO‘L YOG‘-MOY” АЖ томонидан 2024 йил февраль ойида биржа савдоларига 10 тоннадан зиёд 250 млн сўмга…

20 млрд СЎМГА ЯҚИН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ҚОНУНЧИЛИККА ЗИД ТАРЗДА ЎТКАЗИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг июль-август ойларида жами 20 миллиард сўмга яқин давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Андижон вилояти мисолида Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 100 млн сўмлик; Марҳамат туман Ободонлаштириш бошқармасининг 200 млн сўмлик; Андижон давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейининг 180 млн сўмлик; Хонабод шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 645 млн сўмлик; Бухоро вилояти мисолида…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “MARKETPLACE TRADING” АЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “MARKETPLACE TRADING” АЖ томонидан Тошкент шаҳридаги ташқи реклама объектида эълон қилинган “Sello Pay” – пул ўтказмалари учун «0 %” мазмунидаги реклама жойлаштирилганлиги кузатилди. Шунингдек, “MARKETPLACE TRADING” АЖнинг расмий веб-сайтида “Sello Pay” мобил иловаси орқали пластик карталарга пул ўтказмалари бўйича акция 2024 йил 1 июлдан бошланиши, мазкур акция шартларига кўра…

Ижтимоий тармоқлар орқали “TOSHSHAHARTRANSXIZMAT” АЖ томонидан ўтказилган бошланғич нархи 8,2 млрд сўмлик танлов савдолари юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилган

Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган дастлабки таҳлилларга кўра, мазкур танлов савдоларини ўтказишда “TOSHSHAHARTRANSXIZMAT” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари аниқланди. Рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда “TOSHSHAHARTRANSXIZMAT” АЖда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилишини маълум қиламиз. Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

“NAMANGAN SUV TA’MINOTI” АЖга НИСБАТАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРА ҚЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси “Namangan suv ta’minoti” АЖ томонидан 2023-2024 йилларда амалга оширилган давлат харидлари юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилди. Жумладан, Наманган вилоят прокуратурасининг топшириғига кўра, “Namangan suv ta’minoti” АЖ буюртмачилигида 2023 йил давомида ҳамда 2024 йил 16 июнь кунига қадар жами 167 та лот бўйича бошланғич нархи 4,9 млрд сўмга яқин…

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, давлат ёрдамига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. “Рақобат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга мувофиқ, хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият тури орқали табиий монополия субъектлари жумласига киритилса, ушбу фаолият тури унинг асосий фаолияти деб ҳисобланади. Рақобатга оид…

ҚАШҚАДАРЁДА 2 ТА ПАХТА ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ ТОМОНИДАН 3 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ АСОССИЗ ДАРОМАДЛАР ОЛИНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда. Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида, “ЧИРОҚЧИ-КЛАСТЕР” МЧЖ ва “КИТОБ ИП ЙИГИРУВ” АЖлар томонидан қуйидаги ҳолатлар:…

Иссиқлик таъминотига уланган истеъмолчиларга белгиланган таърифларда иссиқлик энергиясини етказиб бериш хизмати юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан иссиқлик таъминотига уланган истеъмолчиларга белгиланган таърифларда иссиқлик энергиясини етказиб бериш хизмати юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилди. Жумладан, Қўмитанинг Наманган вилояти мисолида “Иссиқлик манбаи” ИЧ ДУК томонидан 2023-2024 йил иситиш мавсумида 2023 йил 15 ноябрь кунидан 2024 йил 15 март кунига қадар…

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЎКДАЛА ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН ТЕНДЕР САВДОЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси амалга оширган танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларга риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2 та 110 млн сўмдан ортиқ бўлган қуёш станциясини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича тендер савдоларига тақдим…