ҒАЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА 500 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ТЕНДЕР САВДОЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ғазғон шаҳар ҳокимлигида 2024 йил давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларининг Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилди. Жумладан, Ғазғон шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йил давомида Ғазғон шаҳар марказий кўчаларига камералар ўрнатиш учун зарур товарлар олиб бериш, шунингдек, “Ёшлар дафтарида”ги ёшларни иш…

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ “ТОЗА ҲУДУД” ДУКГА ОРТИҚЧА ОЛИНГАН 3,2 МЛРД СЎМ МАБЛАҒНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси 2024 йил II-ярим йиллик иш режасига мувофиқ Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати ҳамда истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун пул олиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказди. Ўрганиш ва таҳлилларда мазкур вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. ❄ Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси…

Сифатсиз сут маҳсулоти сотилишининг олди олинди

Ижтимоий тармоқ орқали  “Корзинка савдо шохобчасидан харид қилинган «Tog’ Suti 2%» маҳсулоти истеъмолга яроқсиз чиққани яъни сифатсиз эканлиги” бўйича  фуқаро ўз мурожаатини қолдирган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан «ANGLESEY FOOD» МЧЖга юборган сўров хатига жавобан жамият бугунги кунда мазкур маҳсулот…

Автомобиль ювиш корхонаси фуқаронинг ҳуқуқларини буздими?

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Автомобилимнинг кузов қисмини тозалаш учун қўшимча тўлов талаб қилишди, автомобиль ювиш шохобчасининг ишчи ходимлари менга қўпол муомалада бўлишди…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан “AVTORITET CAR WASH” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан…

“УМРА” ТАДБИРЛАРИ РЕКЛАМАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини реклама қилинишининг (ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг) қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда. Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги…

«Рақамли рақобат ва сунъий интеллектни тартибга солиш механизмлари» бўйича тренинг якуни

Бугун German Sparkassenstiftung for International Cooperation билан ҳамкорликда ташкил этилган «Рақамли рақобат ва сунъий интеллектни тартибга солиш механизмлари» мавзусидаги икки кунлик тренинг якунланди. Тренинг охирги иккита сессия билан якунланди: «Монополияга қарши тартибга солиш ва сунъий интеллект» «Рақамли тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик» (турли тартибга солиш механизмларига эга рақамли ва сунъий интеллект бозорлари ўртасидаги ўзаро таъсир, шу…

ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН “MUSTANG LIDER FREE” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Башкирская содовая компания” (Россия) АЖнинг истеъмолчиларни чалғитиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилаётган қонунбузилиши бўйича қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, “MUSTANG LIDER FREE” МЧЖ томонидан “Пищевая сода” истеъмол содаси маҳсулотини қадоқланишида аввал фуқаролик муомаласига киритилган “Башкирская содовая компания” АЖнинг «Сода пищевая” маҳсулотининг қадоқланиши ташқи безатилиши ва…

“VODIY SANOAT FAXRI” МЧЖга НИСБАТАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган. Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида, “VODIY SANOAT FAXRI” МЧЖ томонидан 2023 йил август-декабрь ва 2024 йил…

БОШЛАНҒИЧ НАРХИ 29,7 млрд СЎМЛИК ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУН БУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРА КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университети томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида 7 қаватли, 600 ўринли талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича бошланғич нархи 29,7 млрд сўм бўлган тендер савдоси юзасидан ўрганиш ишларини ўтказди. Ўрганишлар давомида университет томонидан Хоразм вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига юборилган анкетада…