Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси делегациясининг Германияга ташрифи: халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш

2024 йил 10 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасининг Бонн шаҳрига ташриф буюрди. Ташрифнинг биринчи ярми Ташриф доирасида делегация Sparkassenstiftung für internationale Kooperation – Германия молиявий муассасаларининг халқаро ҳамкорлик фондининг бош директор ўринбосари, Николь Бранд хоним ҳамда Германия Федерал молиявий назорат…

ФУҚАРОДАН САВОЛ: Қандай ҳолатларда савдо қоидалари бузилган деб ҳисобланади ва уларга нисбатан амалдаги қонунчиликда жавобгарлик белгиланганми?

ЖАВОБ: Савдо қоидалари қуйидаги ҳолатларда бузилиши мумкин: Нархларни асоссиз равишда ошириш; товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик; товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш; харидорга товарнинг, маҳсулотнинг миқдори, вазнини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш; носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш. Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда…

Хизматларни кўрсатиш  шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда бажарилиши шарт

Ижтимоий тармоқда “HUMANS сим картасини харид қилдим, улар менга ҳисобингиздаги пулни бошқа картага сура оласиз виза картага ариза берсангиз бас деган эди,  ҳисобимга 1 миллион сўм солдим ва ариза бердим.  Мана орадан 2 ҳафта ҳам ўтди лекин HUMANS компанияси мени 1 миллион сўм пулимни қайтариб беришмаяпти, операторлар эса ҳеч нарсани билмаяпти…” мавзусида фуқародан пост қолдирилган.…

ОНЛАЙН БУЮРТМАЛАРДАГИ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Расмий муносабат ОНЛАЙН БУЮРТМАЛАРДАГИ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ Ижтимоий тармоқ  орқали  қолдирилган биринчи мурожаат “Art Plov”га  соат 12.30да палов оши учун буюртма расмийлаштирилган ва  унга 89.800 сўм пул ҳам тўлангани, аммо буюртма икки соатга яқин кечиктирилгани” юзасидан бўлиб, иккинчи мурожаат “Узум тезкор” сервисга қилинган ош буюртмаси 2 кгдан кам келтирилгани…” муаммосига тегишли бўлди. Рақобатни ривожлантириш ва…

РЕСПУБЛИКА КЕСИМИДА 30 ДАН ОРТИҚ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИНИ БУЗИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси ваколати доирасида реклама соҳасида жорий йилнинг 9 ойи давомида олиб борилган 27 373 та ўрганишларда 11 106 та камчиликлар аниқланган. Қуйида юзага келган ҳолатлар юзасидан Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли таъсир чоралари кўриб келмоқда. Андижон вилояти мисолида Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган мониторинг ишларида “ANDIJON TIBBIY DIAGNOSTIKA” МЧЖ, “REAL INTELECT EFFECT”…

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЗАТИЛИШИ ХИЗМАТИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ

Рақобат қўмитасига республика бўйлаб истеъмолчилар томонидан коммунал соҳаси – электр таъминотига оид тушган мурожаатларнинг аксариятида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш жараёнлари, шунингдек, асоссиз қарздорликларни юзага келаётгани юзасидан эътирозлар билдирилган. Қўмита мазкур мурожаатлардаги қонунбузилиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 7-9 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур ўқув курслари доирасида, монополияга қарши комплаенс ва Давлат…

ФУҚАРОДАН САВОЛ: – Компаниялар бир-бирлари билан келишиб олиб, нархларни оширишлари мумкинми?

ЖАВОБ: Йўқ, бу қонунбузарлик ҳисобланади. «Рақобат тўғрисида»ги Қонунга биноан рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар тақиқланган. Товар ёки молия бозорида икки ва ундан ортиқ тарафнинг рақобатни чеклашга ёки истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган ёхуд олиб келиши мумкин бўлган, битта ёки бир нечта ҳужжатда акс эттирилган ёзма шаклдаги шартлашуви, шунингдек оғзаки шаклдаги…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА 2024 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Рақобат қўмитасига республикамиз бўйлаб истеъмолчилардан жами 20 872 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар қуйидаги йўналишларни қамраб олган: 7 634 та (36,6 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари;  7 697 та (36,9 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш;  4 886 та (23,4 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар;  655 та (3,1 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТЕЛЕКОММУНИКAЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ ОПЕРАТОРЛАРИНИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида телекоммуникaция хизматлари бўйича 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш натижасида ортиқча олинган (ҳисобланган) 115 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланди. Мурожаатларда асосан, алоқа сифатининг қониқарсизлиги, ҳисоб-китобларнинг нотўғри юритилиши ва ортиқча қарздорлик ҳисобланиши, абонент розилигисиз қўшимча хизматларга ҳамда реклама мақсадидаги SMS хабарлар юборилаётганлиги, шу жумладан пуллик…