Навоий вилоятида Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигида вилоятда фаолият юритувчи маҳаллий тадбиркорлар ҳамда биржа, табиий монополия субъекти вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Қўмита раиси “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, қонун билан белгиланган асосий нормалар хусусида фикрлар билдирди. Учрашув давомида, тадбиркорлик субъектларининг ташқи реклама фаолияти билан шуғулланувчилар лед мониторлар учун ташқи реклама воситаларига электр энергияси учун оширилган тўлов ставкасида тўлаётганлиги ва йўлларга ўрнатилган реклама воситалари юзасидан мурожаатлари тингланди. Шунингдек, кўп қаватли…

ЭЛЕКТРОН САВДОДА 858 НАФАР ИСТЕЪМОЛЧИ ФОЙДАСИГА 100 МЛН СЎМГА ЯҚИН МАБЛАҒ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Мамлакатимизда электрон тижорат ва масофадан туриб (онлайн) маҳсулот харид қилиш хизмати йўлга қўйилган. Аммо баъзи электрон савдо дўконларидан ZoodMall, Asaxiy, Alif shop, Idea, Uzum Market, Korzink,uz, Openshop,uz, Sello, Sandiqshop ва бошқа электрон тижорат бозори иштирокчилари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар талаб даражасида эмаслиги ҳақида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига…

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ 3 та КЛАСТЕРГА ҚОНУНЧИЛИК ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ АЛОМАТЛАРИ БИЛАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тақиқлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, “JIZZAX INDUSTRIAL TO`QIMA” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери томонидан пахта толаси ва техник чигит маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилганлиги аниқланди. Шундан, 321,7 тонна пахта толасини…

Носоз автомобилни таъмирлатиш учун сервисга юборилди

Ижтимоий тармоқ орқали “Асоссиз равишда ўзимга тегишли бўлган автомобилимни 46 кундан бери таъмирлаб бермасдан ушлаб туришибди” мавзусида мурожаат қолдирилган.  Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.  Рақобат қўмитаси  Андижон вилояти  ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқаро Х.Р. «AVTOGRAND-AND» МЧЖдан 24.01.2024 йилда шартномага асосан “ADM JIZZAH”да ишлаб чиқарилган…

Буюртмадаги кечиктирилган маҳсулотларни истеъмолчига етказилиши таъминланди

Ижтимоий тармоқ орқали “UZUM MARKET”дан харид қилинган буюртмалардан баъзилари “кечикаётгани”…” юзасидан мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўрганишлар жараёнида “UZUM MARKET” МЧЖ ХК орқали 1 миллион 350 минг сўмлик маҳсулотлар буюртма қилингани, илова бўйича текшириб кўрилганда ушбу маҳсулотлар харидорга етказилганлиги,  бироқ келтирилган буюртмалар ичида бир…

Рақобат қўмитаси Европа Комиссияси билан рақобат сиёсати ва рақамли платформаларни монополияга қарши тартибга солишда ҳамкорлик ўрнатмоқда

Жорий йилнинг октябрь ойида Германиянинг Sparkassen Stiftung ташкилоти кўмагида Қўмита раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Брюссель шаҳрида (Бельгия) Европа Комиссиясининг Рақобат бўйича Бош директоратига (Европа Иттифоқининг асосий монополияга қарши органи) ташрифни амалга оширди ва Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақамли платформаларни назорат қилиш бўйича Бош директор ўринбосари Линси Маккаллум хоним ва Рақобат сиёсати ва стратегия…

“DAVR BANK” АТБГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “DAVR BANK” АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда “Davr mobile иловасида 50 000 000 сўмгача онлайн микрокредит” мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди. Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, микроқарз исталган мақсадларда фойдаланиш учун ажратилиши, “Davr mobile” иловаси орқали расмийлаштирилиши, қарз олувчи камида охирги 6 ой давомида доимий иш…

ҚЎМИТАГА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ЮЗАСИДАН ҚИЛИНГАН МУРОЖААТЛАР ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА

Рақобат қўмитасига фуқаролардан газ таъминотига оид (истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газнинг сифатсизлиги, суюлтирилган газни муддатида етказилмаслик, кўрсатилмаган хизматлар учун асоссиз қарздорлик ҳисоблаш, табиий газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатиш ва давлат қиёсловидан ўтказиш) 1500 га яқин эътирозли мурожаатлар келиб тушган бўлиб, Қўмита ушбу йўналишда республиканинг ҳудудлар кесимида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда. Самарқанд вилояти мисолида Ҳудудий бошқарма Иштихон…

Қўмита рақамли платформаларни тартибга солишнинг янги тартибини амалда қўллашни бошлади

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом кучга кирди. Мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ,…