Тошкентда German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти томонидан Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун “Электрон тижорат ва онлайн савдонинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг фаолияти ва истеъмолчилар билан муносабатларидаги фарқлар, замонавий тенденциялар шунингдек, ушбу соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш йўллари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур семинарни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат йўналиши раҳбари Лия Граубергер ҳамда Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Элмурот Хаитметов кириш сўзи билан очиб, Интернет-бозорларда истеъмолчиларни ҳимоя қилиш учун Европа Иттифоқи, Германия ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги электрон тижорат сектори ва электрон тижоратнинг умумий жиҳатлари, электрон тижорат учун қўлланиладиган махсус истеъмолчиларнинг ҳимоя қилишдаги қоидалар ва ёндашувлар ҳақида маълумот бериб ўтишди.
Ўқув семинарида Мюнхендаги Макс Планк институти эксперти, доктор Дариа Ким электрон тижоратнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, электрон тижорат операциялари турлари, соҳадаги муаммолар ва янги динамика, рақамли маконда истеъмолчиларни ҳимоя қилиш, онлайн ёки офлайн харид қилишда тенг ҳимояни таъминлаш ҳақида гапириб ўтди.
Тадбир сўнггида қўмита ходимларига сертификатлар тақдим этилди.
Маълумот учун. Мазкур ўқув семинарлари жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари Хоразм ва Навоий вилоятларида давом этади.