Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор инвестиция лойиҳаларининг боришини кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди. Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, шу жумладан қўшма инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари «ACWA Power» билан самарали шериклик олиб борилаётганини мамнуният билан таъкидлади. Ушбу компаниянинг мамлакатимиз энергетика тармоғини…

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Туркияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган. Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Амалий…

Туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 июнь куни ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Дунёда иқтисодий вазият қийинлашган ҳозирги шароитда кўпроқ иш ўрни яратадиган, инвестиция ва экспортни кўпайтирадиган соҳаларни қўллаб-қувватлаш зарур. Туризмда бундай салоҳият катта. Бу соҳага йўналтириладиган ҳар бир доллар келгусида 3-4 баробар даромад келтиради. Ҳар…

Президент ипакчилик корхонасини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев “Ғиждувон ипак тола” корхонаси фаолияти билан танишди. Мамлакатимизда бу тармоқда ҳам кластер тизими жорий этилди. Жумладан, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилинди. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кенгайди. Буларнинг натижасида пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайди. “Ғиждувон ипак тола”да…

Одамларга муносиб шароит яратиб, ишли қилиш – стратегик вазифа

Ғиждувон туманида 1 июнь куни Бухоро вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг бошида ҳудуддаги ўзгаришларни қайд этди. Сўнгги йилларда вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошган, аҳоли жон бошига 26 миллион сўмга етган. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 4 минг 600 та корхона ташкил этилиб, 90…

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга Қўмита марказий аппарат ходимларининг фарзандлари таклиф этилди. Болажонлар шоу дастурларда аниматорлар иштирокида рақсларга тушдилар, турли ширинликлардан баҳраманд бўлдилар. Шахмат, шашка,баскетбол, стол тенниси ва бадминтон каби спорт мусобақаларида ўзаро куч синашдилар. Мусоқаба ғолиблари Қўмитанинг…

Президент намунавий йўл инфратузилмасини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманида янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобиль йўлини кўздан кечирди. Бухоро вилоятида 15 минг 400 километр автомобиль йўллари мавжуд. Шундан 486 километри халқаро аҳамиятга эга. Уларда кунига ўртача 45-50 мингта транспорт воситалари ҳаракатланади. Шу йил 29 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бу соҳага алоҳида тўхталиб, йўлларни сифатли қуриш, кўчалар бўйида хизматларни…

Саноат ҳудуди ёнида “Янги Ўзбекистон” массиви қад кўтарди

Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди. Ҳудудда илгари бунчалик кенг кўламли қурилиш бўлмаган эди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 августдаги қарорига мувофиқ “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганидан кейин саноат жадал суръатга кирди. Ундаги заводларда келгусида минглаб одамлар иш билан таъминланади. Қолаверса, юртимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам мутахассислар келиб ишлайди. Уларга қулайлик,…

Бухорода йирик мажмуалар қурилиши бошланди

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифи улкан лойиҳаларга асос бўлиши яхши анъанага айланган. Бу гал ҳам шундай бўлди – Бухоро вилоятида йирик энергетика ва транспорт мажмуаларининг қурилиши бошланди. Мамлакатимизда сўнгги 5 йилда қайта ишлаш саноати ҳажми 1,4 баробарга кўпайиб, биргина ўтган йилда 553 триллион сўмни ташкил этди. Бухорода эса бу кўрсаткич 1,6 баробарга ошиб, 30 триллион сўмга…

Шавкат Мирзиёев бухоролик фаоллар билан суҳбатлашди

Давлатимиз раҳбари Қоракўл туманида жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашди. Бухоролик нуронийлар ижтимоий давлат тамойили асосида жойларда инсон манфаатлари таъминланаётганини айтишди. Замонавий мактаб ва институтлар ташкил этилиб, болалар таълим-тарбиясига имкониятлар кенгаймоқда. Аҳолининг саломатлиги доимий назоратда. Иқтисодий-ижтимоий дастурлар натижасида туманларга саноат кириб бораяпти, маҳаллалар обод бўлмоқда. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишга кенг йўл очилган. Сайхунобод тажрибаси асосида…