Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Фарғона вилоятида мазкур соҳадаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ форматда учрашув ўтказди

Андижон вилоятидаги «Shangfeng-bridge of friendship» МЧЖ томонидан ички бозорга таннархдан паст нархларда цемент реализация қилинаётганлиги ва бунинг оқибатида қолган корхоналар банкротлик ёқасига келиб қолаётганлиги юзасидан бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан Қўмитага мурожаат қилинган эди. Ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиш ва мавжуд вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Фарғона…

ҚАШҚАДАРЁ, САМАРҚАНД ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИДА ҚУРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРГА ТЎЛАНГАН ТЎЛОВЛАР ФУҚАРОЛАР ФОЙДАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида истеъмолчиларнинг уй-жой ва қурилиш соҳасидаги мурожаатларини мунтазам равишда ҳал этиш ишларини олиб бормоқда. Жумладан, Самарқанд вилояти мисолида фуқаролар ва “AGROMIR BUILDINGS” МЧЖ ўртасида кўп қаватли уйларни харид қилиш учун тузилган шартномалар бекор қилинди ҳамда тўланган жами 387 млн сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчиларга корхона томонидан қайтарилишига эришилди. Қашқадарё вилояти мисолида Қамаши…

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ РАҚОБАТГА ЗИД ҚАРОРЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликлари ва 9 нафар маҳаллий давлат бошқаруви органларида “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари ижроси юзасидан 2 297 та қарор, 1 662 та Фармойиш, 148 та ички йиғилиш баёнлари, 1 750 та буйруқ, 31 577 та чиқим хатлар ва 1 491 та…

ФАРҒОНАДА 40 МЛРД СЎМЛИК АСОССИЗ ҚАРЗДОРЛИК ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни доимий равишда ўрганиш ва таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона вилоятида санитар тозалаш корхоналари томонидан 871 та МФЙлар (3148,9 минг аҳоли)га чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Мазкур рақамлар шуни кўрсатадики, бу хизматлар вилоятнинг 82 % маҳалласи ёки 77,4…

“IPOTEKABANK” АТИБГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганиш ва таҳлил ишлари давомида “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “IPOTEKABANK” АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган “Super” номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги баён этилган. Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилишича,…

“АГРОБАНК” АТБНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИГА НИСБАТАН РАҚОБАТ ҚОНУНИНИ БУЗИЛГАНЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ЧОРА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Чиноз тумани фермер хўжаликларининг йўллаган мурожаати Қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ваколат доирасида ўрганиб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, “Агробанк” АТБ товар ёки молия бозорида давлат реестрида “Фермер хўжаликларини кредитлаш хизмати” бўйича устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади. Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида фермер хўжаликлари…

АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН 5 МЛРД СЎМГА ЯҚИН ҚАРЗДОРЛИК ҚЎМИТА АРАЛАШУВИ БИЛАН БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ангрен шаҳрида фаолият юритувчи “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖнинг қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаатда, “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ Ангрен шаҳрида жойлашган ягона ишлаб чиқарувчи “YEROSTIGAZ” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган ва мунтазам етказиб бериладиган газдан ёқилғи сифатида фойдаланилишини ва ўзаро тузилган…

МУРОЖААТ ИСТЕЪМОЛЧИ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ҚИЛИНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро И.В.нинг “ҲУДУДГАЗ СИРДАРЁ” газ таьминоти филиали томонидан фуқарога нисбатан 21 949 900 сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида фуқаронинг ҳақиқатдан ҳам мавжуд қарздорлиги 15 501…

ФУҚАРОНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ СУД ТАРТИБИДА ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳарида истиқомат қилувчи фуқаро М.З.нинг “ABSOLUTE ELITE BUILDING” МЧЖ хизматидан норозилигини билдириб қилган мурожаати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида истеъмолчи ва “ABSOLUTE ELITE BUILDING” МЧЖ ўртасида кўп қаватли турар-жой биносининг 2-қаватида жойлашган умумий майдони 61.05 кв.м…

МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР БОЗОРИДА НАРХЛАРНИ АСОССИЗ ОШИРИШ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Қўмита томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив хужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган. Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган. Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари…