“Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари”

«Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги тадбир давомида Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам таклиф этилди. Унда кенгаш аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Низомларга тўхталиб ўтди жумладан товар ва молия бозорларида рақамли платформа операторининг…

АТ “Алоқабанк” томонидан ўтказилган танлов юзасидан қолдирилган танқидий мақола юзасидан МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали ёритилган танқидий мақолада АТ “Алоқабанк” томонидан 2024 йил 28 март куни “Реклама ва PR хизматлари” бўйича бошланғич нархи 8,4 млрд. сўмлик танловда иштирок қилган талабгорлар ўртасида ўзаро боғлиқлик алоқалари мавжудлиги қайд қилинган. Мазкур танлов юзасидан ўтказилган ўрганишда иштирокчи “Media loyihalar” МЧЖ ва “Bankersuz Group” МЧЖлар томонидан баҳолаш мезонларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганлиги ва…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯГА ДОИР МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасига асосан иқтисодий концентрация ҳисобланган битим (ҳаракат) томонларининг бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлган…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ ЮЗАСИДАН БАРЧА ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ ТЕЛЕКАНАЛЛАРГА КЎРСАТМА ХАТИ ЮБОРДИ

Охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Қўмита томонидан рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборилди. Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган. Ушбу кўрсатма хати…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқи

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаевга анъанавий дўстона қабул ва саммит юксак даражада ташкил этилгани учун билдирилган самимий миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич, сизнинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатларини илгари суриш йўлидаги фаол саъй-ҳаракатларингизни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Сизнинг ташрифимиз арафасида эълон қилинган “Марказий Осиё Ренессанси: барқарор тараққиёт ва фаровонлик сари” дастурий…

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди

Навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё етакчиларига миннатдорлик билдириб, ушбу юксак мукофот мамлакатларимизнинг минтақавий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги умумий ютуқларининг эътирофи эканини таъкидлади. –…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига (Остона шаҳри 2024 йил 7–9 август) давлат ташрифи доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ўртасида рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома; Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси ўртасида табиий монополияларни тартибга солиш соҳасидаги ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди. Қайд этилган ҳужжатлар доирасида қуйидаги…

Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш соҳасида 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига асосан фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш мақсадида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда устав фондининг 50 фоизи…

Шартнома учун ортиқча ечиб олинган 300 минг сўм фуқарога қайтарилди

Ижтимоий тармоқ орқали “Битта шартнома учун икки мартадан пул ечиб оляпти. Операторга тел қилсам «техник носозлик бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз» дейди. Бир ой олдин ҳам худди шундай дейишганди. 30 кунда ҳам техник носозликлари бартараф бўлмаяпти. Бугун мандан 300 минг сўм ортиқча ечиб олди. Ўтган ойда хам шундай бўлганди. Оператор 24 соат ёки 72 соат ичида…

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлган рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти давомида, Давлатимиз Раҳбари томонидан Қўмита тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш масаласи бўйича топшириқ берилган эди.

Ушбу топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг Бухоро вилоятига амалий ташрифи доирасида, Қўмитанинг вилояти бошқармаси ходимлари иштирокида “Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси” мавзусида, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 694-сон ҳамда 256-сонли қарорлари мазмун-моҳияти бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Шунингдек, соҳага оид турли савол ва муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг ечими юзасидан турли таклиф ва…