“NUKUS XALQARO AEROPORTI” МЧЖга НИСБАТАН ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси «NUKUS XALQARO AEROPORTI” МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портали орқали  амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди. Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузурида Иқтисодчилар музокара платформаси иш бошлади.

Платформа мустақил иқтисодчилар, экспертлар, тадқиқотчилар, парламент ва давлат органлари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, дастур ва лойиҳаларда фаолият юритаётган экспертларнинг долзарб мавзуларни муҳокама қилиш ва ўзаро фикр алмашиш майдони ҳисобланади. Яқинда ушбу платформа иштирокчиларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев платформани тузиш сабабларига тўхталиб ўтди.…

“Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида хашар ўтказилди

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан 24-25 август кунлари “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида умумхалқ хашари ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 августдаги мустақиллик байрамини кенг нишонлашга қаратилган Фармойишида бу юзасидан белгилаб ўтилган эди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигида тизим ходимлари ҳам умумхалқ ҳашари кунлари…

Ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишига чек қўйилмоқда

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ички истеъмол бозорида истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар сотилишининг олдини олишга қаратилган ўрганишлар олиб борилмоқда. ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган Тошкент шаҳар Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтган давр давомида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш давомида ишлаб…

НАЗОРАТ ХАРИДЛАРИ: Жиззах, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат харидлари давомида сотиб олинган намуналар таҳлилдан ўтказилиши учун Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг вилоят бошқармаси ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида Давлат назорати Департаменти лабораторияларига юборилмоқда. Синов натижалари қандай? Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар савдосига чек…

ФУҚАРОНИНГ УЙ КАДАСТРИ МУАММОСИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро уй-жой масаласига боғлиқ муаммо яъни харид қилган уйига 5 йилдан буён кадастр ҳужжатлари тақдим этилмаётгани юзасидан мурожаат қилган. Қўмита томонидан мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўрганилганда фуқаро “GRAND KAPITAL” МЧЖ қурилиш компанияси билан 2019 йил 18 июлда ўзаро кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузгани,…

СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига фуқаролардан суғурта компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлардан норозилик билдирилган кўплаб эътирозли мурожаатлар келиб тушмоқда. Бухоро вилояти Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси фуқаро Ш.Фнинг мурожаатини ўрганиб чиқди. Унда фуқаро автомашинаси автоҳалокатга учрагани, барча керакли ҳужжатларни тўплаб, ўзи билан шартнома тузган “A.И” суғурта компаниясига бир…

«TOSHKENT YO’LOVCHI VAGONLARINI QURISH VA TA’MIRLASH ZAVODI» АЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давлат харидлар соҳасидаги ўрганишлар натижасида, “TOSHKENT YO’LOVCHI VAGONLARINI QURISH VA TA’MIRLASH ZAVODI” АЖ томонидан махсус ахборот порталлари орқали жами 2.8 млрд сўмдан ортиқ ўтказилган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар юзасидан, Буюртмачи ташкилотга (“TOSHKENT YO’LOVCHI VAGONLARINI QURISH VA TA’MIRLASH ZAVODI” АЖ) “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг…

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДАГИ МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 19-21 август кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК “Тошкентбошпланлити”…

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлган рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти давомида, Давлатимиз Раҳбари томонидан Қўмита тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш масаласи бўйича топшириқ берилган эди.

Қўмитанинг бир гуруҳ ходимлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳридаги Хитой тижорат вазирлигининг Шанхай бизнес мактабида махсус ташкил этилган «Ўзбекистонда монополияга қарши ва товар биржа бозорлари фаолиятини тартибга солиш бўйича» ўқув семинарида малакасини оширади. Ўқув курслари жорий йил 21 августдан 3 сентябргача давом этади.