Маркетда кассалар фаолияти кучайтирилди

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Шунча одамга 2 та дона касса ишлаяпти Юнусободдаги корзинкада.  Менеджерга битта кассани очинглар десам, эшитмаганга олди.” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам Юнусобод мавзесидаги  “Korzinka” маркетида куннинг тиғиз вақтларида кассаларда навбатларнинг катталиги…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “IPAK YO‘LI” АИТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланиб, бу борада мунтазам равишда тизимли ишлар олиб бораётганлиги жамоатчилигимизга маълум. Хусусан, Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” ва “Миллий” номли омонат турлари рекламасида “Универсал” омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз,…

“And Zamin Tea” МЧЖ инсофсиз рақобат учун молиявий жаримага тортилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йил 9 августда “Мах-Теа” МЧЖнинг мурожаати асосида фаолияти чой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи “Мах-Теа” ва “And Zamin Tea” масъулияти чекланган жамиятлари ўртасидаги товар белгиси билан боғлиқ бўлган низони кўриб чиқди. Хусусан, мазкур ишда чой ишлаб чиқарувчи “And Zamin Tea” МЧЖ ўзининг икки…

“REAL AGRO COTTON” УКГА МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 29-бандига мувофиқ Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилиши белгиланган. Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси” Тошкент филиалининг тақдим қилган маълумотларини ўрганиш давомида…

Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдо расталаридан олиб ташланди

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Айниган, бироз яшил моғор босган нонни шу бугун соат 15.45 ларда 7 ёшлик бола #HAVAS маркетига кириб сотиб олган, қайтариб олиб борилганда дўкон сотувчиси уни сифатлисига алмаштириб бермаган…” мавзуида фуқаронинг танқидий мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан…

“HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛМАГАН ХИЗМАТ УЧУН ОЛИНГАН  ДАРОМАД ИСТЕЪМОЛЧИ ФОЙДАСИГА ТЎЛИҚ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “RAVON YO’L INVEST” МЧЖнинг “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали хизматидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мазкур ўрганиш давомида, “HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ ва “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали томонидан қонунчилик талабига зид равишда амалда етказиб берилмаган табиий газ ҳажмлари учун “RAVON YO’L INVEST” МЧЖга  270 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлди.…

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ 

Рақобат қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига “JOMBOY PARXEZ TAOM” МЧЖнинг мурожаати асосида Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейи  амалга оширган давлат харидлари қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди. Олиб борилган ўрганишларда буюртмачи томонидан “etender,uzex,uz” электрон тизимида умумий қиймати 1 млрд сўмга яқин бўлган тайёр иссиқ овқат бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун амалга оширилган давлат харидларида савдоларни…

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ “SHANGFENG-BRIDGE OF FRIENDSHIP” МЧЖ ҚКга бошқа ишлаб чиқарувчиларга нисбатан инсофсиз рақобат содир этганлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги бўйича маълумот берган эдик.

Ишни кўриб чиқиш натижасида қуйидагилар, жорий йилнинг март-июль ойларида биржа савдолари орқали сотилиши керак бўлган жами 122,7 минг тн цемент маҳсулоти белгиланган талабларга зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилинганлиги. Бунда,жами 2,7 минг тн цемент маҳсулоти ўртача ҳисобланган биржа котировкасидан юқори нархларда тўғридан-тўғри реализация қилинганлиги натижасида 81,1 млн сўм асоссиз равишда даромад олинган ва бошқа…

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг маҳаллий тадбиркорларнинг рақобатбардошлигига таъсирини ўрганиш юзасидан сўровнома ўтказилмоқда. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз. Сизнинг фаол иштирокингиз ва фикрларингиз тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган таклифлар ишлаб чиқишга ҳисса қўшади. Сўровномага ўтиш

ЧИҚИНДИЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТАШИБ КЕТИЛИШИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Қачонки муаммо бўлса Экология ва «Еко кластер» МЧЖ ҳудуд айланадими ёки фақат интернетга чиқишини кутадими?” мавзуида бир қатор фуқароларнинг танқидий мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида Хонқа тумани “Гулистон” МФЙ…