ЧИҚИНДИ ТАШИШ ХИЗМАТИДАН АҲОЛИДАН УНДИРИЛГАН ЖАМИ 2 млрд СЎМНИ ҚАЙТАРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Жорий йилда Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан кўплаб норозилик мурожаатлари келиб тушди. Хусусан, Фарғона вилоятининг Қува туманидан тушган ўндан ортиқ мурожаатлар таҳлил қилинганда, хонадондан чиқинди ташиб кетилмаётгани, аҳолининг аниқ сонига мос равишда тўлов белгиланмаслиги ва хизматларнинг белгиланган графикда кўрсатилмаслиги ҳолатлари аниқланди. Мисол учун, 2 нафар фуқаро истиқомат қилаётган хонадондан…

Коммунал, савдо ва реклама соҳаларида тушаётган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда

Коммунал, савдо ва реклама соҳаларида тушаётган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда Ўрганишлар ҳудудлар кесимида: Наманган вилояти. Газ ҳисоблагич носозлиги бартараф этилди, асоссиз қарздорлик бекор қилинди Ҳудудий бошқарма томонидан Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро А.А.нинг газ бўйича қилган мурожаати “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали Мингбулоқ туман бўлими билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида газ ҳисоблагичнинг аниқланган техник носозлиги…

“ROODELL” МЧЖга (“KIA SONET” автомашинаси рекламасида) қонунбузилиш ҳолати бўйича молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторинглар натижасида “ROODELL” МЧЖ фаолиятида реклама қонунчилиги талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган рекламаларда “KIA SONET” автомашинаси муддатли тўлов учун 0%” деган мазмундаги маълумотлар тарқатилган. Бироқ, мазкур реклама ахборотида “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларига зид равишда шартноманинг муҳим шартлари, жумладан, қўшимча тўловлар ҳақида…

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчилар манфаати таъминланмоқда

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан савдо, иш ва хизматлар соҳасида тушаётган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда. Ўрганишлар ҳудудлар кесимида: Навоий вилояти. Сайт хостингидаги муаммо ҳал этилди ва маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р. ўз номига очилган geografiya. uz сайти учун 10 йилдан буён UZINFOCOM компанияси билан шартнома асосида ҳамкорлик қилиб…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Қарши туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “лаборатория хизмати” учун ўтказилган 20 дан ортиқ танловларида фақат битта фирма ғолиб бўлиб келаётганлиги ҳолати бўйича танқидий материал эълон қилинган. Мазкур ҳолат бўйича Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди ва дастлабки ўрганиш натижалари бўйича, тегишли қонун бузилиш ҳолати аломатлари билан…

ТЕМИРЙЎЛДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ЧИҚАРГАН ҚАРОР СУД ИНСТАНЦИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ ВА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

ТЕМИРЙЎЛДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ЧИҚАРГАН ҚАРОР СУД ИНСТАНЦИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ ВА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ Қўмита Махсус комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра (https://t.me/RaqobatGovUz/9151), «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ ва «Shahar atrofida yo‘lovchi tashish» МЧЖ томонидан  сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчидан ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланди. Қўмита мазкур…

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси жамоаси номидан ахборотни тезкор етказиш, долзарб масалаларни ёритиш ва жамият фикрини шакллантириш йўлида фидокорона хизмат қилаётган барча ОАВ вакиллари, журналист ҳамда блогерларни ушбу касб байрами билан чин юракдан табриклаймиз! Сизнинг изланишларингиз, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни жамиятимиз олдидаги масъулиятни ҳис қилган…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бошланғич нархи 567,3 миллион сўм бўлган “Эртаклар оламига саёҳат” байрам тадбирини ташкил этиш бўйича ўтказилган танлов юзасидан танқидий мурожаат қолдирилган. Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда Мурожаатлар ҳудудлар кесимида Андижон вилояти Фуқаро Х.М. “O’zbegim” савдо марказидаги “Idea” дўконидан муддатли тўлов асосида телефон харид қилган. Телефон яроқсиз бўлиб чиққан ва қайтарилганига қарамасдан, “IMAN Invest” компанияси томонидан 2 200 000 сўм қайтариб берилмаган. Ўрганиш натижасида, мазкур…

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг базавий нархлари оптималлаштирилишига эришилмоқда

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг базавий нархлари оптималлаштирилишига эришилмоқда Рақобат қўмитаси томонидан давлат ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан келишиш учун тақдим этилаётган нархлар ваколат доирасида ўрганиб чиқилмоқда. Хусусан, 2023-2024 йиллар давомида республика давлат тиббиёт марказлари томонидан Қўмитага келишиш учун киритилган нархларнинг шаклланиши таҳлил қилинганда, ушбу нархларни шакллантиришда айрим харажатлар оптималлаштирилиши…