Яна бир тадбиркорга кўмаклашилди
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида фаолият олиб бораётган “Кумуш куз файзи” МЧЖнинг мурожаати келиб тушган. Мазкур мурожаатда “Кумуш куз файзи” МЧЖнинг ўз эҳтиёжига паррандаларга озуқа учун Россиядан темир йўл орқали “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хизматида фойдаланган ҳолда “Омухта ем” (ГНГ коди 23099096) олиб келганлигини, бироқ юкларни расмийлаштириш жараёнида темир йўлда юкларни…