Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтаётган Рақобат масалалари бўйича халқаро тармоқнинг 25-йиллик анъанавий конференцияси (ICN Annual Conference 2026) доирасида Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев Рақобат масалалари бўйича халқаро тармоқ (ICN) раҳбари ҳамда Мексика Миллий антимонопол комиссияси (CNA) президенти Андреа Марван билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ICN билан ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек рақобат идораларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, айниқса, халқаро тажриба алмашиш ҳамда ривожланаётган мамлакатларда рақобат сиёсатини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, Қўмита раиси Мексика Миллий антимонопол комиссияси (CNA) вакилини жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда спикер сифатида иштирок этишга таклиф қилди.
Ўз навбатида, CNA раҳбари келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мазкур конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Томонлар, шунингдек, ICNнинг келгуси йиллик конференцияларидан бирини 2028 ёки 2029 йилларда Ўзбекистонда ўтказиш истиқболларини
ҳам муҳокама қилдилар.








