“Yashil” давлат харидлари ва рақамли трансформация масалалари муҳокама қилинди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув марказида “Давлат харидлари тизимининг рақамли трансформацияси ҳамда “яшил” давлат харидларини такомиллаштиришнинг инновацион ёндашувлари” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.
Анжуманда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг масъул ходими Б.Бобохонов иштирок этиб, давлат харидлари тизимида шаффофликни таъминлаш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш, коррупциявий омилларни қисқартириш ҳамда “яшил” харидлар амалиётини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр билдирди.
Тадбирда давлат органлари, халқаро молиявий институтлар, экспертлар ва илмий доира вакиллари иштирок этиб, давлат харидларида сунъий интеллект ва инновацион ёндашувларни қўллаш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда соҳада малакали кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.








