ҚЎМИТА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ва ХАВФСИЗЛИГИ, НАРХИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН ТИЗИМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРМОҚДА

Бугунги кунда озиқ овқат маҳсулотларининг сифати, нархи, хавфсизлиги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу бўйича ўтказилаётган ўрганишлар ва мурожаатлар билан ишлаш жараёнларида савдо марказларида маҳсулот қадоғида яроқлилик муддатлари ва маълумотлари кўрсатилмаган, маҳсулот сифати паст ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига жавоб бермаётганлиги аниқланмоқда. Жумладан, Бухоро вилояти мисолида Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган фуқаро мурожаатида “NUROVA SANOVAR”…

Навоий вилоятида Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигида вилоятда фаолият юритувчи маҳаллий тадбиркорлар ҳамда биржа, табиий монополия субъекти вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Қўмита раиси “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, қонун билан белгиланган асосий нормалар хусусида фикрлар билдирди. Учрашув давомида, тадбиркорлик субъектларининг ташқи реклама фаолияти билан шуғулланувчилар лед мониторлар учун ташқи реклама воситаларига электр энергияси учун оширилган тўлов ставкасида тўлаётганлиги ва йўлларга ўрнатилган реклама воситалари юзасидан мурожаатлари тингланди. Шунингдек, кўп қаватли…

ЭЛЕКТРОН САВДОДА 858 НАФАР ИСТЕЪМОЛЧИ ФОЙДАСИГА 100 МЛН СЎМГА ЯҚИН МАБЛАҒ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Мамлакатимизда электрон тижорат ва масофадан туриб (онлайн) маҳсулот харид қилиш хизмати йўлга қўйилган. Аммо баъзи электрон савдо дўконларидан ZoodMall, Asaxiy, Alif shop, Idea, Uzum Market, Korzink,uz, Openshop,uz, Sello, Sandiqshop ва бошқа электрон тижорат бозори иштирокчилари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар талаб даражасида эмаслиги ҳақида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига…

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ 3 та КЛАСТЕРГА ҚОНУНЧИЛИК ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ АЛОМАТЛАРИ БИЛАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тақиқлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, “JIZZAX INDUSTRIAL TO`QIMA” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери томонидан пахта толаси ва техник чигит маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилганлиги аниқланди. Шундан, 321,7 тонна пахта толасини…

Рақобат қўмитаси Европа Комиссияси билан рақобат сиёсати ва рақамли платформаларни монополияга қарши тартибга солишда ҳамкорлик ўрнатмоқда

Жорий йилнинг октябрь ойида Германиянинг Sparkassen Stiftung ташкилоти кўмагида Қўмита раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Брюссель шаҳрида (Бельгия) Европа Комиссиясининг Рақобат бўйича Бош директоратига (Европа Иттифоқининг асосий монополияга қарши органи) ташрифни амалга оширди ва Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақамли платформаларни назорат қилиш бўйича Бош директор ўринбосари Линси Маккаллум хоним ва Рақобат сиёсати ва стратегия…

“DAVR BANK” АТБГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “DAVR BANK” АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда “Davr mobile иловасида 50 000 000 сўмгача онлайн микрокредит” мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди. Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, микроқарз исталган мақсадларда фойдаланиш учун ажратилиши, “Davr mobile” иловаси орқали расмийлаштирилиши, қарз олувчи камида охирги 6 ой давомида доимий иш…

ҚЎМИТАГА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ЮЗАСИДАН ҚИЛИНГАН МУРОЖААТЛАР ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА

Рақобат қўмитасига фуқаролардан газ таъминотига оид (истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газнинг сифатсизлиги, суюлтирилган газни муддатида етказилмаслик, кўрсатилмаган хизматлар учун асоссиз қарздорлик ҳисоблаш, табиий газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатиш ва давлат қиёсловидан ўтказиш) 1500 га яқин эътирозли мурожаатлар келиб тушган бўлиб, Қўмита ушбу йўналишда республиканинг ҳудудлар кесимида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда. Самарқанд вилояти мисолида Ҳудудий бошқарма Иштихон…

Ижтимоий тармоқларда “Yandex EATS” МЧЖ ХК “Express24 APP” МЧЖ активларини сотиб олиш битими тўғрисида ахборотлар тарқалган бўлиб, бу ҳақида Рақобат қўмитасидан расмий баёнот берилиши сўралган.

“Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддасига асосан, иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш хўжалик юритувчи субъектни қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этишда ҳамда шахс ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ёхуд масъулияти чекланган жамиятнинг ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан…

“YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди. Асос: “YANDEX EATS” МЧЖ ХК ва “YANDEXGO UB” МЧЖларнинг бу…