Рақобат қўмитасига фуқаролар харид қилган автомобилларининг нуқсонлари юзасидан 1050 га яқин мурожаатлар келиб тушган

Истеъмолчи харид қилган  автомототранспорт воситасида баъзида кафолат муддатидаёқ нуқсон ва камчиликлар аниқланади. Улардаги носозликлар албатта ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи сервислар томонидан  бартараф этилади, ишлаб чиқаришдаги нуқсони бор авотомобиллар сифатлисига алмаштириб берилади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорининг 1-иловаси “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”да  тегишли тартиблар белгиланган. “Ўзбекистон Республикасида…

Биржа савдоларида манипулация қилган корхоналарга қарши чоралар кўрилди

Рақобат қўмитасининг Cурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давомида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали реализация қилинишида қуйидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан манипуляция ҳаракатларини (графикларни бажармаслик ва кунлик белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилмаслик ҳолатлари) содир этганлик ҳолатлари аниқланди. Жумладан, “SHEROBOD DON KLASTER” МЧЖ “FORTRES” МЧЖ “DENOV CHORVACHILIK OMUXTA YEM” МЧЖ…

Биржа савдоларида манипулация қилган корхоналарга қарши чоралар кўрилди

Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давомида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали реализация қилинишида қуйидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан манипуляция ҳаракатларини (графикларни бажармаслик ва кунлик белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилмаслик ҳолатлари) содир этганлик ҳолатлари аниқланди. Жумладан, «HAMZA EXPO ART TEXTILE» МЧЖ «PROF TEKST PLYUS» МЧЖ «BAXODIR LOG’ON…

Расмий муносабат

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka” бир шиша сувдан 500 сўм уриб ўтирибди… Бир кунда неча шиша сув сотаркан-а?!” мавзуида танқидий мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўрганишлар  давомида муаммо савдо шохобчаси пештахтасидаги нархнома билан боғлиқ бўлиб, “Чортоқ” сувлари пластик ва шиша идишларда турли нархларда…

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи ёки унинг резидентлари ҳисобланадиган фойдаланувчилари мавжуд бўлган барча рақамли платформа операторлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандида рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этилишининг қуйидаги мезонлари белгиланган: рақамли платформа операторининг сўнгги календарь йилда тушуми миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг бараварига тенг…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент мол ситидаям таомномалар ўрисча, гапиришлар ўрисча экан. Аммо юракни эзадурғон ҳазин қўшиқлар ўзбекча экан. Бошқарувчиларига таомномаларни ўзбекча қилинглар, биз россиядамас, Ўзбекистонда яшаймиз-ку, десак меҳмонларга ўрисча гапирамиз-да, дейишди” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитанинг “Tashkent City Mall” компаниясига қилган сўровига…

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА 200 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ТЕНДЕР САВДОСИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман 2-сон касб-хунар мактаби томонидан ўтказилган танлов савдоси юзасидан ўрганиш олиб борилди. Буюртмачи томонидан махсус ахборот Давлат харидлари электрон тизими касб-хунар мактабига қурилиш моллари харид қилиш учун бошланғич қиймати 226,5 млн сўмлик эълон жойлаштирилиб танлов савдоси ўтказилган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасида давлат буюртмачиси томонидан…

Жамоамизда футбол байрами!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йил давомида марказий аппарат ходимлари ўртасида мунтазам равишда спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги футбол мусобақаси ҳам ходимлар ўртасида жамоавий бирдамлик ва корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш мақсадида юқори кайфият билан ташкил этилди. Шу билан бирга, 2024 йил охирида Ҳукумат кубоги доирасида ташкил этилган футбол турнирида ҳам Қўмитамиз…

«PAYME» АЖ УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256 сонли қарори 2 иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомда рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган. Ушбу Қарорга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун…

ЛАБОРАТОРИЯДАГИ ХАТО: НОТЎҒРИ ТАҲЛИЛЛАР УЧУН КИМ ЖАВОБГАР?

ЛАБОРАТОРИЯДАГИ ХАТО: НОТЎҒРИ ТАҲЛИЛЛАР УЧУН КИМ ЖАВОБГАР? — Тошкент шаҳрида жойлашган “SWISS LAB” МЧЖнинг Чилонзор тумани филиалида 15 турдаги лаборатория текширувидан ўтиш мақсадида 698 000 сўм миқдордаги тўловни амалга оширдим. Лаборатория хулосасида креатинин ва мочевина кўрсаткичларим юқори чиққанлиги билдирилган. Бундай натижадан ажабланиб, шифокорга тиббий маслаҳат олиш мақсадида бордим. Шифокор қайта текширувдан ўтишни тавсия қилди ва…