Рақобат қўмитаси томонидан БАА давлатида рўйхатга олинган “Acuva Industries FZCO” компаниясининг “Steel Special Decor” МЧЖ ХКнинг улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.
“Acuva Industries FZCO” компанияси – саноат кимёвий моддалари савдоси билан шуғулланувчи ташкилот;
“Steel Special Decor” МЧЖ ХК қора металлдан сим ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим товар бозорида рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.