Ҳамкорлик йўлида янги қадам!

Жорий йилнинг 9 апрель куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Учрашув давомида, ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик, таҳлилий ва илмий изланишларни биргаликда олиб бориш, музокара майдончаларини ташкил этиш ҳамда миллий ва…

ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН 2 та КОРХОНАГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси республикамизнинг ҳудудлари кесимида хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга ошириш ҳолатларини ўз назоратига олиб, мазкур қонунбузилиш юзасидан тегишли чоралар кўриб келмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти мисолида “FOTIH KRAL MOB” МЧЖнинг “ХАНСКИЙ” товар белгининг ҳуқуқий эгаси эканлиги, бироқ Тошкент вилоятида жойлашган “GULJAXON-GULANDON” МЧЖ томонидан ҳам “ХАНСАРОЙ”…

ТАДБИРКОРГА НИСБАТАН ҲИСОБЛАНГАН НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Сирдарё вилояти Боёвут туманида фаолияти олиб борувчи “SIRDARYO TEKSTIL BIZNES” МЧЖнинг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сирдарё бўлинмаси томонидан электр таъминотидан 11 млн сўмдан ортиқ миқдорида нореал қарздорлик ҳисобланганлигини юзасидан Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган. Ўрганишлар давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Ҳудудий бошқарма томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунга риоя этилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан доимий мониторинглар ўтказилмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали жами 1 млрд сўмдан ортиқ танловларда ўзаро боғлиқ (аффилланган) корхоналар иштирок этганлиги юзасидан мурожаатлар қолдирилган. Хусусан, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети академик лицейи томонидан ўқувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “IPOTEKA XIZMATI GROUP” МЧЖ ҳамда “Tasfinanse mikromoliya tashkiloti” МЧЖларга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси ўз ваколати доирасида оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқлар)да жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда. Жумладан, Ўтказилган мониторингларда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда “Ипотека хизмати энг ишончлиси ва энг қадрлиси” ҳамда “Автомобилингизни энг…

German Sparkassenstiftung for International Cooperation вакиллари билан учрашув

Бугун Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида томонлар German Sparkassenstiftung’нинг Ўзбекистондаги янги лойиҳа раҳбарини таништириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва йўналишлари ҳақида фикр алмашдилар. Айниқса, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик шаклларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунларида томонлар эсдалик совғалари алмашиб,…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Андижон шаҳридаги «Ўзбегим» савдо маркази ёнидаги Texnomart савдо марказидан ноябрь ойида бўлиб тўлашга пилесос олган эдим. Бузуқ чиққани учун қайтариб олиб келдим. Алмаштириб беринглар десам, сервисга жўнатамиз дейишди. 40 кундан кейин келсам, сервисдан ўша бўйи қайтиб келган экан. Керак эмас шартномани отказ қиламан десам биз буни қилолмимиз, судга беринг, хоҳлаганизи қилинг дейишди…”…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “MAX WAY” тармоғида “Шаурма” ва “Чизбургер” буюртмалари совуган ҳолда тақдим этилганлиги маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида” фуқаронинг  шикояти қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Фуқаро билан боғланиш учун алоқа рақамлари мавжуд эмаслиги сабабли Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаатни ўрганишнинг…