ЯНГИ ТАДҚИҚОТЛАР, ИЛҒОР ИСЛОҲОТЛАР ЙЎЛИДА ҲАМКОРЛИК

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Прогрессив ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув Меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум доирасида қуйидаги устувор йўналишларда ҳамкорлик қилинади: ⏺ Монополияга қарши тартибга солиш ва рақобатни баҳолаш бўйича қўшма тадқиқотлар ва таҳлиллар олиб бориш, уларнинг натижалари асосида қонунчилик ва амалий механизмларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;…

Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари: амалиёт ва ҳисобот

Жорий йилнинг 29 апрелидан – 2 майигача Тошкент шаҳрида шу мавзуда тўрт кунлик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилган ушбу курс инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида фаолият юритаётган давлат органлари ва идоралари мутахассислари учун мўлжалланган. Ушбу ўқув курсида Рақобат қўмитаси Раиси маслаҳатчиси Г.Қодирова ҳам иштирок этди.

Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1 май куни Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи В.Қаҳҳоров ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мазкур очиқ мулоқот давомида, жисмоний ва юридик шахслардан 20 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар…

ЭЪЛОН!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи А.Мухаммадиев ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар иштироки кутилмоқда ҳамда тадбирда ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи…

РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ САВДО, БАНК ВА СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

Рақобат қўмитаси томонидан савдо, банк ва суғурта хизматлари бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти мисолида Ғузор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.С. Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “Асил медиа” дўконидан 4 000 000 сўм эвазига мобил телефонини муддатли тўлов асосида сотиб олади. Тўловни доимий равишда вақтида…

Истеъмолчиларнинг ўқув маркази ва умумий овқатланиш шохобчаларида бузилган ҳуқуқлари тикланди

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан турли йўналишлар бўйича келиб тушаётган мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда. Мурожаатлар ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилояти 🔴 Ҳудудий бошқармага Қамаши туманида яшовчи фуқаро Р.З.нинг “Junior IT Akademiyasi” фаолиятидан норози эканлиги билдирилган. 🔴Хусусан, фуқаро ўқув марказига укасини қўшимча дарсларга иштирок этиши учун 1 млн 52 минг сўм тўловни амалга…

Расмий муносабат

 Ижтимоий тармоқлар орқали “Uzum Market иловаси орқали чангютгичга буюртма берганлиги, маҳсулот учун тўловни тўлаганлиги, бироқ маҳсулот етказиб берилмаганлиги…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Uzum Market” МЧЖни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди. Олиб борилган ишлар натижасида фуқарога товар…

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди. Ушбу курс давомида иштирокчилар қуйидаги асосий мавзулар юзасидан назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар: ⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг асосий тамойиллари; ⏺Устун мавқе, монополия ва табиий монополиялар; ⏺Инсофсиз рақобат…

Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди!

Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига “ENERGOMER SERVIS” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушди. Унда тадбиркор Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида ўтказилган “энг яхши таклифларни танлаш” савдосидан асоссиз четлаштирилганини билдирган ва савдо натижаларини қонун доирасида ўрганишни сўраган. Ушбу мурожаат юзасидан Қўмита ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, савдо жараёнида…

Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида

Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида Сирдарё вилояти мисолида, Ҳудудий бошқармага жами 294 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 276 та жисмоний шахслар ва 18 таси юридик шахсларга тегишли. Жумладан, 🟡Рақобат соҳасида 14 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 8 таси ижобий ҳал этилган. 🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини…